Неймар Месси билан хайрлашди

Неймар Месси билан хайрлашди

Лионель Месси икки мавсумдан сўнг "ПСЖ"ни тарк этади. Шу муносабат билан парижликларнинг яна бир юлдуз ҳужумчиси Неймар ижтимоий тармоқларда у билан хайрлашди.

“Биродар... Бу биз ўйлагандек бўлмади, лекин ҳамма нарсани синаб кўрдик. Яна икки йилни сен билан баҳам кўриш ёқимли эди. Янги жамоада омадли ва бахтли бўл. Мен сени яхши кўраман”, - деб ёзди Неймар.

Умуман олганда, Лионель Месси "ПСЖ" сафида 75 та ўйинда майдонга тушди. Уларда аргентиналик футболчи 32 та гол урди ва шерикларига 35 та голли узатма берди.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!