Назарбоев Қозоғистон халқ артисти билан қўшиқ куйлади

Назарбоев Қозоғистон халқ артисти билан қўшиқ куйлади

Қозоғистон президенти Нурсултон Назарбоев 1 ноябрь куни халқ артисти Алибек Днишев билан учрашди.

Оқўрда матбуот хизмати хабар беришича, давлат раҳбари А. Днишовнинг Қозоғистон маданияти ва санъатини ривожлантиришдаги ўрни ҳамда хизмати алоҳида аҳамиятга эга эканини таъкидлади. Унинг сўзларига кўра, халқ артисти - Остона ва бутун мустақил Қозоғистоннинг шаклланиши жараёнига гувоҳ ва фаол иштирокчиси саналади, деб ёзмоқда Кун нашри.

Н. Назарбоев А. Дишевни «Остона опера» театри саҳнасида пойтахтнинг 20 йиллигини нишонлашга бағишланган концерт дастури муваффақиятли тарзда ўтказилгани билан табриклади.

Ўз навбатида, халқ артисти ижодий соҳада амалга оширилаётган сиёсат ва санъат арбоблари давлат томонидан қўллаб-қувватланаётгани учун президентга миннатдорлик билдирди.

Учрашув охирида улар «Мен сени севаман, она ватаним» қўшиғидан парчани биргаликда ижро этишди.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!