Навоийлик фуқаро қўйхонада ўзини осди

Навоийлик фуқаро қўйхонада ўзини осди

Ижтимоий тармоқлар орқали “Хатирчи туманида яшовчи фуқаро Норқулов Ботир томонидан тоғаси Ф.Ўралов ўз жонига қасд қилиб вафот этганлиги ва марҳумнинг осилган ҳолатда топганлигини, ҳақиқатни очишда ёрдам сўраймиз” номли хабар тарқатилди.

Аниқланишича, Хатирчи тумани, “Оқтепа”маҳалла фуқаролар йиғинида яшовчи Ф.Ўралов 2019 йил 10 март куни соат 15:00 ларда ўзининг қишлоқдоши Х.Жга тегишли бўлган қўй қўрасида ўзини осиб, жонига қасд қилган.

Хатирчи туман суд тиббий экспертизасининг 19.03.2019 йилдаги хулосасига кўра, фуқаро Ф.Ўраловнинг баданида бирон-бир тан-жароҳати мавжуд эмаслиги аниқланган.

Ҳолат юзасидан Хатирчи туман прокуратураси томонидан терговга қадар текширув ҳаракатлари ўтказилиб, бирор-бир шахснинг ҳаракатларида жиноят аломатлари аниқланмаганлиги сабабли, 28.03.2019 йилда Ўзбекистон Республикаси Жиноят процессуал кодексининг 83-моддаси 2-бандига асосан жиноят иши қўзғатишни рад қилиш тўғрисида қарор қабул қилинган.

Бундан ташқари, Ф.Ўраловнинг жияни Б.Норқулов бир неча бор мурожаат қилиб, тоғасига нисбатан тазйиқ ўтказилганлиги ва уни ўлимида сабабчи бўлган фуқаро О.Ҳакимовга нисбатан чора кўрилмаётганлигини қайд этганлиги ҳолати туман прокуратураси томонидан ўрганилиб, мурожаатда кўрсатилган важлар ўз тасдиғини топмаган.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!