Навоийда туман ҳокимига нисбатан жиноят иши очилди

Навоийда туман ҳокимига нисбатан жиноят иши очилди

Навоий вилояти Хатирчи тумани ҳокими сифатида фаолият олиб борган Очилов Шониёз Шоназаровичга нисбатан 1-2103-1902/37-сонли жиноят иши қўзғатилди.

«Jahon.uz»нинг ишончли манбаси хабарига кўра, ушбу жиноят иши Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 205-модда 1-қисми (Ҳокимият ёки мансаб ваколатини суиистеъмол қилиш), 209-модда 2-қисми а-банди (Мансаб сохтакорлиги) билан қўзғатилди.

Бу ҳақда ҳуқуқ тартибот органлари ҳали расман хабар беришмаган бўлса-да, ушбу жиноят ишида Амонова Мастура Шариповнага нисбатан ҳам Жиноят кодексининг 209-модда 2-қисми а-банди (Мансаб сохтакорлиги) билан жиноят иши қўзғатилган.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!