НАТОнинг минглаб аскарлари Россия чегараларида

НАТОнинг минглаб аскарлари Россия чегараларида

Финляндиянинг Миккели шаҳрида Россия билан чегара яқинида НАТОнинг 4-5 минг аскардан иборат зирҳли бригадаси тузилади.

Бу ҳақда пайшанба куни Илталеҳти газетаси манбаларга таяниб хабар берди.

Қарор яқин ҳафталарда расман эълон қилиниши кутилмоқда. Яратилаётган бўлинма FLF (Forward Land Forces) номи билан ҳам танилган, дея хабар беради нашр.

21 август куни Финляндия НАТОнинг бир қанча давлатлари билан мамлакат ҳудудига қўшинларини жойлаштириш бўйича музокаралар олиб бораётгани хабар қилинганди.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!