Альянс бош котиби Марк Рютте “Россия ўз кучини «НАТО кутганидан ҳам тезроқ» тиклаяпти”, деб тан олди.
Европа учун Карнеги жамғармасида сўзлаган нутқида у «НАТОнинг украиналик дўстларининг саъй-ҳаракатларига қарамай», «Россия ўз кучини альянс кутганидан анча тезроқ тикламоқда ва хатоларидан тезда сабоқ олмоқда» деди.
Рюттенинг сўзларига кўра, блок ҳозирда Россиядан ҳарбий таҳдидни кўрмаяпти, бироқ Бош котиб Россия Федерациясини гўёки «НАТО мамлакатларига гибрид ҳужумлар»да айблади.
У, шунингдек, Хитой «Қўшма Штатларга қараганда 5-6 баравар тезроқ қурол ишлаб чиқариши»ни даъво қилди. Шу муносабат билан Рютте Европа саноатини зудлик билан ҳарбийлаштириш ва НАТО мамлакатлари томонидан ҳарбий харажатларни оширишга чақирди.
19 ёшли Солиҳ Муҳаммадий — Эрон ёшлар терма жамоаси аъзоси ва 2024 йил халқаро мусобақалар совриндори — яна икки йигит билан бирга дорга осиб қатл этилди.
ESPN телеканалининг Британия таҳририяти журналисти Марк Огден Ўзбекистон терма жамоаси ҳимоячиси Абдуқодир Ҳусановнинг «Манчестер Сити»даги ўсишини юқори баҳолади.
Reuters агентлигининг Теҳрондаги манбаларига таяниб хабар беришича, Эрон воситачилик уринишлари ва АҚШ билан мумкин бўлган алоқалар фонида музокаралар олиб бориш позициясини мустаҳкамлади.
Навоий вилояти ИИБ ахборот хизмати гуруҳи раҳбари Фаёзжон Қосимовнинг «Xabar.uz»га маълум қилишича, наркокурьерлар бот «хизмати» орқали бир-бирини топишган. Ва бот хизмати улар учун заҳарли тармоқ вазифасини ўтаган.
Эрон ахборот агентлиги Тасним хабарига кўра, Теҳрон АҚШ президенти Доналд Трамп учун бир нечта сюрпризлар тайёрлади, улар яқин кунларда эълон қилинади.
АҚШ ва Исроил Эронга қарши кенг кўламли уруш бошлаганидан йигирма кундан зиёд вақт ўтган бир паллада Қўшма Штатлар ҳарбийлари орасида ташвиш ва хавотир кучаймоқда, деб ёзмоқда HuffPost нашри.