НАТО Косовога қўшимча қўшин юборади

НАТО Косовога қўшимча қўшин юборади

НАТО республикада жойлашган КФОРни (НАТОнинг Косоводаги тинчликпарвар кучлари) қўллаб-қувватлаш учун Косовога қўшимча кўп миллатли баталён юборади. Бу блокнинг Неаполдаги иттифоқчи бирлашган кучлари қўмондонлигининг сешанба куни эълон қилинган баёнотида айтилади.

Хабарда айтилишича, Болқон давлатига қўшимча ҳарбий кучлар юбориш қарори сўнгги тартибсизликлар ва НАТО миссиясининг 30 нафар жангчисининг яралангани муносабати билан қабул қилинган.

Агар керак бўлса, КФОРни қўллаб-қувватлаш учун 7 кун ичида Ғарбий Болқонларга оператив кутиш кучларини жойлаштириш чоралари кўрилмоқда.

НАТОнинг Неаполдаги бирлашган кучлари қўмондони адмирал Стюарт Мунш барча томонларни Косоводаги барқарорликка путур етказувчи ҳаракатлардан тийилишга чақирди.

Косово шимолида душанба куни содир бўлган тўқнашувлар натижасида 30 нафар КФОР аскари тан жароҳати олди.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!