Наманганда аёлнинг ўлимига сабабчи бўлган "қочоқ" жиноятчи ушланди

Наманганда аёлнинг ўлимига сабабчи бўлган "қочоқ" жиноятчи ушланди

Сайтимиз орқали 2019 йил 11 февраль куни номаълум ҳайдовчи аниқланмаган автомашинани Наманган вилоятининг Чуст туманида Зарафшон маҳалласи ҳудудида ҳайдаб кетаётиб пиёда, Мирзаобод маҳалласида яшаган 35 ёшли Ў.Т. (исмли аёл)ни уриб юбориб, воқеа жойидан қочиб кетгани, натижада аёл жароҳат олиб касалхонада вафот этгани ҳақида хабар берган эдик.

Ўзбекистон Республикаси ИИВ Жамоатчилик ва оммавий ахборот воситалари билан алоқалар бошқармасининг ёзишича, ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилиб, кўрилган чоралар натижасида ушбу йўл-транспорт ҳодисасини Тошкент вилояти Қибрай тумани Янгиҳаёт кўчасида яшовчи, 63 ёшли Н.М. исмли шахс ўзининг бошқарувидаги Нексия русумли автомашинасида содир этганлиги аниқланиб, ушланган. Тергов ҳаракатлари давом этмоқда.
Ўз ўрнида, Ўзбекистон Республикаси ИИВ ушбу ҳолат юзасидан ички ишлар органлари ходимларига маълумот берган фуқароларимизга миннатдорчилик билдиради.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!