Наҳотки! АҚШда ҳар еттинчи фуқаро ОИВга чалинганлигини билмайди

Наҳотки! АҚШда ҳар еттинчи фуқаро ОИВга чалинганлигини билмайди

Тахминан 1,2 миллион АҚШ аҳолиси ОИВ билан касалланган ва уларнинг ҳар еттидан бири буни билмайди.

Бу ҳақда АҚШ Президенти Дональд Трамп ОИВга қарши миллий тест куни эълон қилган баёнотида айтилди.

"Ҳозирда АҚШда тахминан 1,2 миллион киши ОИВ билан яшамоқда. Афсуски, уларнинг ҳар еттидан бири ОИВ билан касалланганлигини билмайди ва бу соғлиқ учун жиддий хавф туғдиради", дейди давлат раҳбари.

Унинг сўзларига кўра, АҚШда вирус инфекцияси ҳолатлари сони 1980-йилларда ОИВ/ОИТС эпидемияси бошланганидан бери учдан икки қисмга камайди, аммо ҳозир бу вирус ҳар йили деярли 40 минг америкаликда аниқланмоқда.

“Ушбу янги инфекцияларнинг 80 фоизга яқини вирус ташхиси қўйилмаган ёки даволанмаган одамлардан келиб чиққан. Ушбу рақамлар Америка инновациялари ва тажрибалардан фойдаланишда давом этиш қанчалик муҳим эканлигини кўрсатмоқда”, дейди Трамп.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!