Мухлислар нега алданди? Шоҳжаҳон Эргашевнинг профи-боксдаги ғалати қадамлари ҳақида

A A A
Мухлислар нега алданди? Шоҳжаҳон Эргашевнинг профи-боксдаги ғалати қадамлари ҳақида

РЕТРО МАҚОЛА

Олдинга ўтиб бир нарсани айтиб ўтай бу мақолани ёзишдан кўра, ёзмасликка кўпроқ ҳаракат қилгандим. Тахминан бир йилча олдин шундай мақола ёзиш ғояси туғилган бўлса-да, доим бу фикрдан қайтишга уринганман. Чунки барча ўйлаганларим хато бўлиб чиқишини истардим. Афсуски, ҳар сафар аксинча бўлиб чиқаверди. Сўнггиси ўтган ҳафта охирида содир бўлди.

2016 йилги Рио олимпиадаси ўзбек бокси учун бутунлай янги даврни бошлаб берди десак янглишмаган бўламиз. Ўша август Ўзбекистонда биринчи рақамли спорт тури қайси деган саволни ҳам ўртага чиқарганди. Боксга бўлган қизиқиш кескин равишда ошганди. Ўзбек боксчиларига бўлган эътибор ҳам худди шу даражада ўсганди. Айнан ўша паллаларда ўзбек профессионал боксида янги ном — Шоҳжаҳон Эргашев пайдо бўлди. Аввалига «17 ёшли нокаутчи» номи билан интернетда донг таратган бу боксчи кўпчиликнинг оғзига тушди. Ўшандан кейин бу спортчи ҳақида маълумот тўплаш ниятида интернет орқали қидирувлар бердим. Боксчиларнинг статистикалари, барча натижалари ҳақида тўлиқ маълумотни топиш мумкин бўлган Boxrec портали орқали унинг ёши (ўша вақтда Эргашев 25 ёшда эди) каттароқ экани, Россияда жангларда иштирок этишини аниқладим. Бу орада ўзбек спорт нашрлари у ҳақида бот-бот ёза бошлаганди. Ўшанда эътибор қаратганим, негадир Шоҳжаҳоннинг ўзига таяниб матбуотда унинг жанглари сони биттага кўпайтириб берилар, аммо Boxrecʼда бу кўрсаткич битта кам чиқарди. Агар ростдан қизиқсангиз, эски архивдаги хабарларини бир излаб кўринг: масалан Шоҳжаҳоннинг нисбатан жиддийроқ илк жанги - Сонни Фредриксонга (21-1, 14 КО) қарши жанг унинг фаолиятидаги 11-жанги бўлган. Лекин деярли ҳамма хабарларда бу 12-жанг сифатида кўрсатилганди.

Кейинги ҳам худди шундай саноқда давом этган. Фақат Майкал Фоксга қарши жанггача. Иши фақат ғалабани ёзиш, бевосита алоқадор бўлмаса ҳам профессионал боксдаги ғалабаларни (албатта мағлубият ёзилмайди) доим ёритиб борадиган Миллий олимпия қўмитаси расмий сайтидаги Шоҳжаҳон ҳақидаги хабарларни ўқиб кўринг. Ҳаммасида шунақа - албатта битта жанг кўпайтириб кўрсатиб келинган. Юқорида айтганимдек, Фокс билан жангдан кейин негадир ҳисоб-китоблар тўғри бўлиб қолди.

Қисқаси мана шу ҳолат бошида менга бироз ғалати кўринганди. Техник хатодир, алдашмаётгандир деб кўпам эътибор бермадим. Аммо Шоҳжаҳоннинг кейинги фаолияти ҳақидаги хабарлар борган сари ғалатилашиб бораверди. Эҳҳе, у ҳақда қандай хабарлар чиқмади дейсиз, унинг қўли синсаям, рингга чиққани ҳақида ёзишди, Москвадаги жанглари асосий спорт канали «Матч ТВ», «Бокс Тв» каналлари орқали намойиш этилишини ёзишди. Синган қўли ҳақида аниқ маълумотга эга бўла олмадик-ку, лекин «Матч ТВ» ҳақидаги гаплари доим хато бўлиб чиқаверди. Бунга оддий мисол - Жума Васвага қарши жанги. Ўша вақтлардаги афишаларни бир қидириб кўринг...

Албатта, булар бир қарашда жуда майда мавзулар. Аммо юқорида айтганимдек, барчаси фақат шулар билан тугаганида бу мақола ҳеч қачон ҳаёт юзини кўрмаган бўларди. Сўнгги ойларда яна ёлғонлар авж олди. Тушунарли, ҳар бир спортчи учун «пиар» керак. Улар ўзларини реклама қилиши, кенг оммага ёйишга уриниши нормал ҳолат. Хориж тажрибасида ҳам бу анъанавий ҳолатга айланган. Спорт бу бизнес. Истаймизми йўқми бунда пулнинг роли жуда катта. Биринчи ўринда ҳам деса бўлади. Шоҳжаҳон ва унинг промоутерлари шу маънода реклама учун ҳаракат қилган бўлишлари мумкин. Аммо реклама фақат ёлғондан иборат бўлиб қолса-чи? Афсуски, охирги вақтларда Шоҳжаҳон ҳақидаги хабарларнинг барчаси охир-оқибатда ёлғон бўлиб чиқаверди, чиқаверди...

Келинг уларни бирма-бир санашни бошлаймиз.

2018 йилнинг охирларидан бошлаймиз. Шоҳжаҳон навбатдаги жангларини ўтказганидан кейин Ўзбекистонга қайтди ва доимгидек бир қатор нашрларга интервью берди. Олдин ҳам доимий равишда тез орада «жаҳон чемпионлиги камарини тез орада Ўзбекистонга олиб келаман» (биринчи марта бу интервью берганига ҳам адашмасам, йил бўлди. Лекин ўша «тез орада» ҳалигача келмаяпти) дейишни канда қилмайдиган Шоҳжаҳон бу сафар IBF International чемпионлик камари учун рингга чиқишини айтди. YouTube тармоғидаги асосан шоу-бизнес вакиллари билан суҳбатлашадиган блогер билан суҳбатини кўринг, ТВга берган интервьюларини кўринг, ҳаммасида бу ҳақда айтган. Аммо ундан кейин у иккита жанг ўтказди ҳамки, камар учун жанг қилмади. Спортчининг ўзи оғзи билан айтгани учун деярли барча нашрлар бу ҳақда ёзганди. Аммо бу хабар ҳам ёлғон бўлиб чиқди. Умуман олганда, Шоҳжаҳоннинг биринчи чемпионлик камари ҳақидаги хабар 2017 йилнинг ёзида чиққанди. Ўшандаёқ сайтлар унинг Россияда чемпионлик камари учун жанг қилиши ҳақида ёзганди, аммо якунда у фаолиятидаги 6та жангнинг 5тасида ютқазган, Шоҳжаҳондан кейин умуман рингга қайтиб чиқмаган тожикистонлик бир боксчи билан жанг қилганди.

Кейинги хабар унинг Майкал Фоксга қарши жангидан сўнг чиқди. Аэропортда кутиб олинган Эргашев ТВ қаршисида ҳали эълон қилинмаган WBA рейтингида биринчи ўринга чиққанини, апрель ойида WBA жаҳон чемпионлик камари вакант бўлиши ва у чемпионликка биринчи рақамли даъвогар сифатида рингга чиқишини эълон қилиб юборди. Бунга оддий мухлис ишониши ва хурсанд бўлиши мумкин, аммо боксни чуқурроқ тушунадиган мухлис бунга ишонмагани аниқ.

Тушунтираман. Шоҳжаҳон рингга чиқаётган супер енгил (-63,5 кг) вазн тоифасининг WBA чемпионлик камари ўша вақтларда беларуслик Кирилл Релихга тегишли эди. У проф-боксдаги янгича форматдаги турнир Бутунжаҳон бокс супер сериялари (WBSS) мусобақасида иштирок этаётган чорак финалдаги ғалабаси эвазига энди ярим финалда АҚШ вакили Режис Прогрега қарши жангга чиқиши керак эди. Жанг ғолиби эса финалда энг яқини билан сентябрда (ҳозирги вақтда финал сентябрдан ҳам кечикиши кутилмоқда) IBF чемпионлик камарини бирлаштирувчи жангда иштирок этиши лозим эди. Тушуняпсизми, бир сўз билан айтганда, Шоҳжаҳон рейтингларда бўлган иккала йўналишда ҳам чемпионлик учун жанглар камида 2019 йил якунига қадар банд. Аммо Шоҳжаҳон, билмадим, балки промоутерларига ишонибми, ёки ўзи шунчакими, апрелда чемпионлик учун жанг қилишини айтиб юборди ва кутилганидек апрелда ҳеч қандай жанг бўлмади.

Орадан кўп ўтмади. 1 март куни WBA янгиланган рейтинги эълон қилинди ва унда Шоҳжаҳон рейтингда бор-йўғи бир поғона кўтарилиб 4-ўринга жойлашгани маълум бўлди. Аммо шунда ҳам у турли тадбирларда машҳур шарҳловчилар номидан биринчи рақамли сифатида эълон қилинаверди. Кейинроқ ўша хабарларни ўзлари кўришгандир, жим бўлиб кетишди. 2018 йилда WBA International камари қўлга киритилганидан кейин у камарни бирор марта ҳимоя қилмаган ва камар ундан олиб қўйилганди. Фақатгина матбуот буни анча вақт ўтиб ёзганидан кейин унинг таништирувларида бу унвон қўшилмайдиган бўлганди.

Кейинги хабар Эргашевнинг машҳур промоутер Фредди Роуч билан ишлаши ҳақида бўлди. Афсонавий Менни Пакьяонинг собиқ устози Шоҳжаҳонни чемпионлик жангига тайёрлаши ҳақида ҳамма сайтлар ёзди. Кўп ўтмай Шоҳжаҳоннинг ўзига бу борада савол беришганида у ҳали биринчи хабар совимай иккинчи хабарни берди: «Менга Роуч варианти ёқмаяпти, бу промоутерларимнинг танлови, мен Геннадий Головкиннинг устози Абель Санчес билан ишламоқчиман». Афсуски бу икки гап айтилганидан буён уч ой ўтар-ўтмас, бу ҳам ёлғон маълумот бўлиб чиқди. Шоҳжаҳон Абель Санчес тугул, ўзи хушламай турган Фредди Роуч билан ҳам ишламади. Ҳаттоки Америкага ҳам бормади. Мазкур мақола ёзилаётган вақтда интернетдан у Абель Санчес билан ишламоқчи экани ҳақида хабарни қидирдим. Ишонасизми, 2017 йилнинг ёзидаги хабар чиқиб қолди. Ўшанда Эргашев АҚШга биринчи марта кетаётгани ва у ерда Абель Санчес унга устозлик қилишини айтган ва буни сайтлар хабар сифатида ёзган экан... Ўша вақтларда бир неча енгилмас боксчиларга қарши рингга чиқиш ҳақида ҳам хабарлар берилган, лекин ўша жангларнинг бирортаси ҳам ўтказилмаган.

Энг сўнггиси ўтган ҳафтада маълум бўлди. Аввалига Шоҳжаҳон ўзи Россияда вақти ҳамкорлик қилаётган YouTube тармоғидаги оммабоп каналлардан бирида пуэрто-рикалик енгилмас Даниэлито Зоррильяга қарши рингга чиқиши ҳақида хабар тарқатди. Хабарларда пуэрто-рикалик боксчи Москвага келиши эълон қилинди ва энг қиммат 50 доллардан бўлган чипталарни сотишди. Аммо жангга бир кун қолганида гўёки «Зоррильянинг тоби қочиб қолгани» айтилиб, у келолмаслигини билдиришди. Албатта проф-боксда жангларнинг бекор бўлиш ҳолати тез-тез учраб туради. Бунга ажабланмаслик мумкиндир, аммо синчков мухлис интернет ривожланган замонда ҳамма нарсани билиб олиши мумкин. Зоррильянинг ижтимоий тармоқлардаги саҳифасини кузатсангиз, ундан бир ёки икки ҳафта олдин ҳам ҳаттоки Москвага келиш режаси ҳам бўлмаганини пайқаш мумкин. У постларининг бирида 15 июнь куни Америкада рингга чиқишига ҳам ишора қилиб кетган. Лекин Шоҳжаҳон уни бир кун қолганида бетоб бўлиб қолгани учун келмаганини айтяпти. Эргашев шу куни фамилияси ҳазилларга сабаб бўлган навбатдаги «ўткинчи» рақибга қарши 6 раундлик жанг ўтказди. Лекин бу жанг биз юқорида эслаган энг асосий бокс портали Boxrec натижалар бўлимидан ўчириб ташланган. Яъни жанг расмий мақомда эмаслиги қайд этилган.

Бир нарсани яхши тушунаман. Спортда бирор натижага, бирор мавқега эришишнинг ўзи бўлмайди. Ноҳақликлар, яна бошқа қатор сабаблар туфайли кўплаб иқтидорлар ўзини кўрсата олмасдан, фаолиятини тугатиб, тирикчилик учун бошқа касбларга ўзини уришга мажбур бўлишади. Шоҳжаҳон ҳам кўп бора айтганидек ҳаваскор боксда ноҳақликларга учрагандир. Бунисини яхши билмайман очиғи. Шундай ҳолатида у проф-боксга ўтиб, бугун Ўзбекистонга етарлича мухлисга эга боксчига айлана олди. Ном чиқарди. «Қўлингдан келса, сен ҳам шу даражага чиқ» дейишни яхши кўрадиганлар кўп, буни биламиз. Лекин бир нарсани унутмаслик лозимки, ҳамма ўз ишида «қўлидан келганини қилади». Мен Шоҳжаҳоннинг қандай боксчи экани ҳақида гапирмаяпман. Унинг иқтидорига шубҳа йўқ. Юқорида кўтарилган мавзу, унинг атрофида, рингдан ташқаридаги ғалати, айтиш мумкин бўлса исботланмаган баёнотлари ҳақида эди.

Шоҳжаҳоннинг келгусида ростдан ҳам жаҳон чемпионлик камари учун чиқишини мен ҳам сиздан, ҳар бир мухлисдан кўпроқ истайман, хоҳлайман. Чунки бу ўзбек спортининг ютуғи бўлади. Ўзбек спортининг бундай даражадаги ютуғидан фахрланиш керак, албатта. Аммо буни барчасини майдонда, рингда кўрсатиб исботлаш чиройлироқ бўларди. Мухлисларни, оммани алдаб эмас. Бугунги мухлисни алдаб бўлмайди.

Юқорида аввалига бу мақолани ёзишни истамаганимни айтдим. Умид қиламанки, нега барибир ёзишга қарор қилганимни тушунгандирсиз. Фақат биргина спортчи қисқа фаолиятини бутун бошли танқидий мақола қилиб ёзиш ҳам тўғри эмас, деганлар топилиши мумкин эди. Аммо бу гаплар тўхтамагач, давом этгач ёзмасам бўлмаслигини тушуниб етдим. Мақола орқали кимнидир ёмон кўрсатиш ниятим йўқ. Шунчаки мавжуд аниқ фактлар ва унинг оқибатларини санашга ҳаракат қилдим. Бор гап шу.

Тилагимиз, Шоҳжаҳон ниҳоят чемпионлик учун жанг қилсин, ғалаба қозонсин. Лекин бунинг учун ёлғон хабарлар билан мухлисни алдаш шарт эмас. Бугун чемпионлик учун курашиш имконияти йўқ бўлса, рейтинг жангларини давом эттираверсин, вақти келганда, имконият бўлганда чиқсин ва ўшанда ҳаққоний ахборотларни тарқатсин. Ўшанда Шоҳжаҳон чемпионлик камарини қўлга киритса биринчи бўлиб ўзим уни табриклаб мақола ёзишга ваъда бераман. Ёлғонларни четга суриб, жиддийлашиш вақти аллақачон келган.

Азим Абдусаломов
МАНБА: Kun.uz


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!

Роналду "Олтин тўп"ни ким олиши кераклигини айтди

Португалия терма жамоаси ҳужумчиси Криштиану Роналду "Олтин тўп" соҳибини аниқлаш мезонлари ҳақида гапирди.

«Жаҳаннам дарвозаси» кратери тез орада сўнади

Туркманистоннинг Қорақум саҳросида ярим асрдан буён ёнаётган «Жаҳаннам дарвозаси» кратери сўнишни бошлади, деб хабар берди Daily Mail.

Юртимизда яна бир порахўр амалдор қўлга тушди!

Унга нисбатан Жиноят Кодексининг 168-моддаси 2-қисми “а” банди ва 28,211-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Украина кутилмаганда ҳаво жангида ғалаба қозонди: F-16 Россиянинг Су-35 самолётини уриб туширди

Украина ҳаво жангида тарихий ғалабага эришди: тарихда биринчи марта Ғарбий F-16 қирувчиси Россиянинг Су-35 Фланкер самолётини уриб туширди.

Ўзбекистонлик тадбиркор Ўткир Юсуповга Тошкент шаҳридан 3 хонали уй ваъда қилди (видео)

Тадбиркор БААга қарши ўйинни Абу-Даби шаҳридаги стадионда бевосита томоша қилди ва ўйиндан кейиноқ ушбу ваъдани берди.

Доллар курсида шиддатли пасайиш кузатилди

Марказий банк 2025 йил 10 июндан валюталарнинг янги курсини белгилади.

“Келинг, шундай келишайлик: Биз Украинада бундай ракеталарни маълум миқдорда жойлаштирамиз"

АҚШ 2021 йилда Россиянинг Украина бетарафлигини эълон қилиш таклифидан бош тортган

Россия Маскка бошпана берадими?

Илон Маскнинг Доналд Трамп билан зиддиятидан сўнг Давлат Думаси Россия миллиардерга сиёсий бошпана беришга тайёрлигини маълум қилди.

Россия аэродромларига ҳужум қилган дронларни ташиган юк машиналари ҳайдовчиларининг ҳеч нимадан хабари бўлмаган

Бу ҳақида Украина президенти маьлум қилди.

АҚШ молия вазири Илон Маскнинг кўзини кўкартирди

Бессент шунингдек, Маскни фирибгар деб атади

Гўзаллик маликаси 9 ойга қамалди

Бу ҳақда Need To Know (NTK) нашри хабар бермоқда.

Даҳшат! Вафот этган 88 ёшли аёл тобутда ҳушига келди

IDNES.cz нашрининг ёзишича, унинг турмуш ўртоғи 30 май куни тез ёрдам чақириб, хотинида ҳаёт белгилари йўқлигини маълум қилган

Марказий Осиё халқлари учун Россия энди қизиқ эмас

Марказий Осиёдан Россияга келаётган меҳнат муҳожирлари сони сезиларли даражада камайди.

"Ким Чен Инни суд қилиш вақти келди"

Украиналикларга Ким Чен Инни судга бериш маслаҳат берилди.

Чечен қўмондонидан тўғридан-тўғри таҳдид: “Русларни ўлдириш учун келган хорижликлар йўқ қилинади!”

Чеченистоннинг "Ахмат" махсус кучлари қўмондони Апти Алаудинов Украинадаги урушда қатнашаётган жангчилар ҳақида баёнот берди.

Мария Захарова Ўзбекистон Россияга юборган норозилик нотасига муносабат билдирди

Аввалроқ Ўзбекистон мигрантларга қўпол ва ҳурматсиз муносабатда бўлинаётганлиги юзасидан нота юборганди.

Кремль "ёнмоқда" - Сербия Украинага яқиндан ёрдам бермоқчи

Бу ҳақда мамлакат президенти Александр Вучич маълум қилди.

Кремль Украинага Полтава ҳақида эслатди

Украина Москва талабларини бажаришдан бош тортса, кўпроқ ҳудудини йўқотади. Бу огоҳлантиришни Россия президенти ёрдамчиси Владимир Мединский берган.

Абдулрашид Дўстум Афғонистонга қайтиб, толибларни яксон қилишини айтди

Абдулрашид Дўстум “Толибон” ҳукуматига таҳдид қилди.

"Россия билан узоқ уруш олиб боришнинг иложи йўқ"

Шу билан бирга, Мединскийнинг сўзларига кўра, Истанбулдаги сўнгги музокаралар арафасида Россия стратегик авиациясига қилинган ҳужум музокараларга салбий таъсир кўрсатмаган.

Хавфсизлик техникаси қоидаларига риоя этмасдан таъмирлаш ишларини олиб борилаётган бригада иш жойидан четлатилди

"Ўзэнергоинспекция" Андижон вилоят ҳудудий бошқармаси томонидан энергетика объектларида олиб борилаётган таъмирлаш ишларида инсон ҳаёти учун хавф туғдириши мумкин бўлган ҳолатлар ўрганилмоқда.

Самарқандда икки ишчи ток уриши оқибатида вафот этди

Жумладан, икки нафар ходим иш жараёнида эҳтиётсизлик қилиб, металл нарвонни «Анзур» фидерининг ҳаво электр узатиш тармоғига теккизган. Оқибатда уларни ток урган.

Яна бир президент қамоқ жазосига ҳукм қилинди

Қайд этилишича, судланувчи қамоқ жазосини уй қамоғига алмаштиришни сўраш ҳуқуқига эга.

Австриядаги мактабда 10 кишини ўлдирган шахснинг уйидан портлаш уюштириш режалари топилди

Сешанба куни Австриядаги ўрта мактабга уюштирилган ҳужум оқибатида 10 киши, жумладан ҳужумни уюштирган одамнинг ўзи ҳам ҳалок бўлди, яна 11 киши жароҳат олди.

Жанубий Африка Республикасида кучли қор бўрони кузатилмоқда — Reuters

Мамлакат метеорология хизмати “тўқ сариқ” даражали огоҳлантириш эълон қилди.

Ню-Ёркдаги намойишда полиция 80 дан ортиқ одамни ҳибсга олди

Бу ҳақда New York Post полициядаги манбаларга таяниб ёзмоқда .

Кенг кўламли норозиликлар фонида АҚШда яна бир штатга миллий гвардия киритилди

АҚШда миллий гвардия қўшинлари энди Техас штатига ҳам киритилди. Бу қарор Лос-Анжелесда бошланган ва бутун мамлакатга ёйилаётган норозилик намойишлари туфайли қабул қилинди.

НАТО саммити кун тартибидан Украинани аъзоликка чақириш ва ёрдам масаласи чиқариб ташланди

24–25 июн кунлари Нидерландиянинг Ҳаага шаҳрида ўтадиган НАТО саммити учун тайёрланган лойиҳа коммюникесида Украина ҳақидаги энг муҳими — аъзолик ва катта миқдордаги ёрдам масалалари умуман тилга олинмаган.

Янгийўл туманида “KamAZ” велосипедда кетаётган болани уриб юборди

Ҳозирда ҳолат юзасидан Янгийўл тумани ИИБ ҳузуридаги Тергов бўлими томонидан тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Дунёдаги энг машҳур тиктокчи Хаби Лейм АҚШдан чиқариб юборилди

АҚШ иммиграция назорати хизматининг маълум қилишича, Италия фуқароси бўлган Хаби Лейм апрель ойидан бери мамлакат ҳудудида визада белгиланган муддатдан ортиқ қолган.

Фирибгарлар ижтимоий сўровлар ниқоби остида одамларга қўнғироқ қилишмоқда

Бу ҳақда РИА Новости хабар берди.

Туркияда яшириниб юрган Ўзбекистонлик аёл Тошкентга экстрадация қилинди

Жиноятчи аёл сотиш ва эксплуатация мақсадида қизларга юқори маош ваъда бериб, уларни Туркияга олиб келган.

Ҳожатхонада 10 дақиқадан кўпроқ ўтириш қандай оқибатларга олиб келишини биласизми?

Бу ҳақда илмий тадқиқотларда маълум қилинди.

Россия 2026 йилда "хавфсизлик ёстиғи"сиз қолиши мумкин

Миллий фаровонлик фонди — ҳукуматнинг «қора кунлар» учун асосий захираси — тез суръатда камаймоқда.

Машҳур блогер Хаби Лейм АҚШ иммиграция қонунларини бузгани учун Лас-Вегас халқаро аэропортида ҳибсга олинди

Блоггер 30 апрель куни АҚШга кирган ва унинг визаси муддатидан ошиб кетган. 25 ёшли Италия фуқароси 6 июнь куни қўлга олинган, бироқ ўша куниёқ қўйиб юборилган: у ўз ихтиёри билан мамлакатни тарк этишга рухсат олган. Лейм ижтимоий тармоқларда воқеага изоҳ бермади.

ЭC Россияга қарши санктсияларнинг 18-пакетига 70 та суд ва 22 та банкни киритиши мумкин

Бундан ташқари, SWIFT тизимидан узиладиган 22 та банк учун чекловлар жорий этилиши режалаштирилган.

Ғазода ёрдамга кетаётган фаластинликларга қарата ўқ отилди

Ғазонинг Tal ал-Султон ҳудудида гуманитар ёрдамга келган фаластинликларга қарата ўқ узилди. Бу сафар Исроил ҳарбийлари эмас, балки номаълум қуролланган маҳаллий шахслар ҳам отишмада қатнашгани гувоҳлар томонидан тасдиқланди.

Украина Европа газ бозорида инқилоб қилиши мумкин — The Telegraph

Украинада катта газ захиралари борлиги анча вақтдан бери маълум. Британиянинг The Telegraph нашри мамлакатнинг сланец гази ишлаб чиқариш орқали Европа бозорида янги инқилобга олиб келиши мумкинлигини таъкидлади. Бироқ бу режалар амалда фақат уруш тугагандан кейингина амалга ошиши мумкин.

БМТ: Жаҳонда туғилиш даражаси кескин пасаймоқда

БМТнинг янги ҳисоботига кўра, глобал миқёсда туғилиш даражалари кескин пасаймоқда. Бунга асосий сабаблар сифатида ота-она бўлиш харажатларининг ортиши ва муносиб турмуш ўртоқ топишдаги муаммолар кўрсатилмоқда.

Лос Анжелесда норозиликларга 700 нафар денгиз пиёда аскарлари сафарбар этилди

АҚШ президенти Доналд Трамп буйруғига биноан, Калифорниядаги ҳарбий базага қарашли 700 нафар денгиз пиёда аскарлари Лос Анжелесдаги намойишларга қарши ҳаракатларда миллий гвардия сафига қўшилди. Бу қарор губернатор ва шаҳар ҳокимияти розилигисиз қабул қилинди.

Лос Анжелесда норозиликларга 700 нафар денгиз пиёда аскарлари сафарбар этилди

АҚШ президенти Доналд Трамп буйруғига биноан, Калифорниядаги ҳарбий базага қарашли 700 нафар денгиз пиёда аскарлари Лос Анжелесдаги намойишларга қарши ҳаракатларда миллий гвардия сафига қўшилди. Бу қарор губернатор ва шаҳар ҳокимияти розилигисиз қабул қилинди.

БМТ: Ғазодаги мактаб ва университетларнинг 90 фоиздан ортиғига зарар етказилган ёки вайрон қилинган

БМТнинг Мустақил халқаро тергов комиссиясига кўра, Фаластин анклавида “болалар, жумладан, ўсмирлар таълими ва ўқитувчиларнинг ҳаёти ачинарли аҳволда.

Ўзбекистон томони Россияда мигрантларга қарши рейд бўйича хавотирини билдирди

Миграция агентлиги Россиядаги рейд жараёнида меҳнат муҳожирларига нисбатан куч қўлланилиши ҳолати юзасидан расмий муносабат берди.

Австриядаги мактабда содир бўлган отишма оқибатида 8 киши ҳалок бўлди

Полиция кенг қамровли хавфсизлик амалиётини бошлади

Ҳиндистонда интернет ўчириб қўйилди

Бунга этник гуруҳ етакчиларининг ҳибсга олиниши оқибатида норозилик намойишлари бошлангани сабаб бўлган.

Амирсойда бино ёниб кетди

Шунга кўра, 5 та ёнғин-қутқарув экипажи соат 02:01 да воқеа жойига етиб бориб, ёнғин соат 02:13 да ўраб олинган ва соат 04:20 да ўчирилган.

Бухорода 2 ёшли боланинг томоғидан иккита танга чиқариб олинди

Тангалар унинг қизилўнгачида тиқилиб қолган.

АҚШда сальмонеллалар авж олмоқда: 2 миллион дона тухум қайтариб олинди

Касаллик ёш болалар, катталар ва иммунитети заиф одамлар учун ҳам ўлимга олиб келиши мумкин.

Испанияда ҳукуматга қарши оммавий норозилик намойиши ўтказилди

У, шунингдек, Испания Бош вазири Педро Санчес бошчилигидаги ҳукуматнинг Каталония сиёсий кучлари билан эришган келишувларини кескин танқид қилди.

Тошкент аэропортида чироқ ярим соатга ўчиб қолди

Маълумотларга кўра, реконструкция ишлари доирасида 10 дақиқалик режали ўчириш режалаштирилган бўлган, бироқ кутилмаган қисқа туташув сабаб узилиш чўзилган.

Лос-Анжелесда 50 дан ортиқ намойишчи ҳибсга олинди

Полиция маълумотларига кўра, ҳибсга олинганлардан бири ҳуқуқ-тартибот ходимига Молотов коктейли отган

Россия “ўргимчак тўри” операциясига жавобан Ровендаги ҳарбий аэродромга зарба берди

Маҳаллий маъмурият Россия дронлари ва ракеталари тунда Ривне вилоятига ҳужум қилганини тасдиқлади.

Марказий Осиёдаги энг йирик музлик — Федченко музлиги 40% га эриб кетди

Бу ҳолат Амударё ҳавзасидаги сув муаммоларини янада кескинлаштириши мумкин.

Қуръон курсларида таҳсил олган 24 нафар вояга етмаган ўқувчи жинсий зўравонлик қурбони бўлган

Аввалроқ Туркия ҳудудида ноқонуний фаолият юритаётган яширин диний таълим муассасаларида вояга етмаган Ўзбекистон фуқароларига нисбатан жинсий зўравонлик ҳолатлари аниқланган ва бир қатор шахслар жавобгарликка тортилган.

Довул Техасда 160 000 дан ортиқ аҳолини электрсиз қолдирди

“Репорт” ТАССГА таяниб , бу ҳақда The Washington Post хабар бермоқда.

Эрон АҚШга ядровий музокаралар бўйича таклифини тақдим этди

Теҳрон Вашингтоннинг мавжуд таклифини қабул қилмаслигини маълум қилиб, Уммон орқали ўзининг «оғир ва мувозанатли» муқобил таклифини тақдим этмоқчи. Эрон, шунингдек, халқаро ҳамжамиятни Исроилни ядровий қуролсизлантиришга чақирди.

Муҳаммад Синварнинг жасади туннелдан топилди

Исроил ҳарбийлари ҲАМАС қўмондони Муҳаммад Синварнинг жасади Ғазодаги Европа касалхонаси остидаги туннелдан топилганини маълум қилди. Бу ҳолат Ғазо урушида янги босқич бошланганини англатиши мумкин.

Украина дронлари Чувашиядаги электроника заводига ҳужум қилди

Россиянинг Чувашия республикасидаги йирик электроника заводига икки украин дрони тушиб, ишлаб чиқариш вақтинча тўхтатилди. Ҳодиса оқибатида жабрланувчилар қайд этилмади, хавфсизлик чоралари кучайтирилди.

АҚШда иммиграция сиёсатига қарши намойишлар бўлиб ўтяпти: Ўзбекистон ТИВ фуқароларни огоҳликка чақирди

Лос-Анжелесда уч кундан бери АҚШ президенти Доналд Трампнинг иммиграция сиёсатига қарши оммавий норозилик намойишлари давом этмоқда.

Хитой цемент заводлари маҳаллий ишлаб чиқарувчиларни сиқиб чиқармоқда

Ўзбекистондаги цемент бозорида хитой компанияларининг устунлиги кучаймоқда. Нарҳлар пасайган бўлса-да, бу маҳаллий ишлаб чиқарувчиларни қисман таназзулга учратмоқда. Айрим корхоналар фаолиятини тўхтатган ёки катта зарар билан ишламоқда.

Лос-Анжелесдаги намойишларда Ўзбекистон фуқаролари қатнашяптими?

Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги Лос-Анжелесда уч кундан бери давом этаётган намойишлар юзасидан Ўзбекистон фуқароларини огоҳликка чақирди.

Суратларда: Корея Республикаси пластик ифлосланишига қарши қандай курашмоқда?

1990-йилларнинг ўрталарида Корея Республикаси жадал иқтисодий ўсиш босқичида катта муаммо билан юзма-юз келди: бу — ифлосланиш эди. Шаҳарларда димиқтирувчи тутун пайдо бўлди, қишлоқ хўжалиги чиқиндилари дарёларга оқиб тушди, шаҳар ҳокимликлари эса ортиб бораётган чиқиндилар тўлқинига дуч келди.

Озарбайжоннинг фашизм устидан қозонилган ғалабадаги роли

Иккинчи жаҳон урушида Озарбайжоннинг роли жуда муҳим ва аҳамиятли эди. Озарбайжон урушнинг ҳам ҳарбий операцияларига, ҳам иқтисодий ва стратегик соҳаларига катта ҳисса қўшди. Озарбайжон халқи фронтда ҳам, орқада ҳам катта мардонавор туриб, армияга зарур ёрдам кўрсатди. Уруш бошланганда Озарбайжон аҳолиси фронтга кетишга тайёр эди.

Хон Юнис шаҳрида узунлиги тахминан 1,5 километр бўлган ер ости туннели вайрон қилинди

Исроил мудофаа кучлари вайронагарчилик видеосини эьлон қилди.

Москвадаги заводда ёнғин: қурбонлар бор

Ёнғинни ўчиришга 30 дан ортиқ қутқарувчи ва 7 та ўт ўчириш машинаси жалб этилган.

Фирибгарлар сайёҳларнинг карталаридан 30 миллион долларга яқин пул ўғирлаган

Камида 268 киши фирибгарлар қурбонига айланди.

Тошкентда мотоцикл ва скутер тўқнашди, қурбонлар бор

Тўқнашув натижасида ҳар икки ҳайдовчи оғир тан жароҳатлари сабаб ҳалок бўлган.

АҚШ молия вазири Илон Маскнинг кўзини кўкартирди

Бессент шунингдек, Маскни фирибгар деб атади

Германияда миллионта сиғимга эга бомбапаноҳлар яратилади – DW

BBК раҳбари юқори ҳимоя даражасига эга янги бункерлар қуриш кўп вақт ва маблағ талаб қилишини таъкидлади.

Ғазо Соғлиқни сақлаш вазирлиги: кучайиши бошланганидан бери қурбонлар сони 55,000 га яқинлашди

Бу ҳақда хабар бермоқда Фаластин анклавининг Соғлиқни сақлаш вазирлиги.

Мюнхен полицияси одамларга пичоқ билан ҳужум қилган аёлни отиб ўлдирди

Мюнхенда полиция одамларга пичоқ билан ҳужум қилган аёлни отиб ўлдирди, деб хабар бермоқда Германиянинг Билд нашри .

Сурияда дроннинг машинага зарбаси оқибатида бир киши ҳалок бўлди

Бу ҳақда Қатарнинг Ал Жазеера телеканали манбасига таяниб хабар берди .

Калифорния губернатори Трампнинг штатга қўшин юбориш ҳақидаги қарорига қарши

Бу ҳақда CНН телеканали хабар бермоқда.

Ямандаги масжиддаги отишмада тўққиз киши ҳалок бўлди

Манбаларга кўра, воқеа 7 июнь куни диндорлар шом намозига тўпланган Карн ал-Асад қишлоғида содир бўлган. Агентлик тахминига кўра, ҳужумчи руҳий касалликдан азият чеккан бўлиши мумкин.

Трамп Лос Анжелесга Миллий гвардия қўшинларини юборишга буйруқ берди

АҚШ президенти Доналд Трамп маъмурияти Лос Анжелес шаҳрига 2000 нафар Миллий гвардия аскарларини юборишга қарор қилди. Намойишлар янада шиддатли тус олмоқда.

Колумбияда президентликка номзод шахс отиб ташланди

Колумбияда 15 ёшли ўсмир президентликка номзодга қарата ўқ узди.

Вазият чидаб бўлмас: Швейцарияда кўчкидан кейин қишлоқ йўқ бўлди

Швейцариядаги кўчкидан кейин ҳукумат Блаттен қишлоғини бошқа жойда қайта қурмоқчи.

Словакия Бош вазири мамлакатимизга ташриф буюради

Бу ҳақда Президент матбуот хизмати хабар берди.

Хитойда COVID-19 дан хавфлироқ янги вирус аниқланди

Хитойда HKU5-CoV-2 деб номланган янги вирус қайд этилди. Ҳозирча у фақат кўршапалаклар орасида тарқалмоқда, бироқ штаммлардан бири инсонларга юқиши мумкинлиги аниқланган.

АҚШ сенаторлари Россия қайта қуролланишини англамаптиди — Фридрих Мерц

Германия канцлери Фридрих Мерц АҚШ Конгрессидаги айрим сенаторларни Россиянинг қайта ҳарбий қуролланиш ҳаракатларини тушунмасликда айблади. Унинг фикрича, улар Москва томонидан олиб борилаётган тайёргарлик кўламини ҳақиқий таҳдид сифатида қабул қилмаяпти.

Маск Трампга импичмент талаб қилди ва янги сиёсий партия тузмоқчи

Tesla раҳбари Илон Маск президент Доналд Трампни ношукурликда айблаб, унга нисбатан импичмент чақириқларини оммавий равишда қўллаб-қувватлади.

Россияда болаларга "энергетик" сотганлар учун 500 минг рублгача жарима белгиланди

Янги қонунга кўра, бундай ҳуқуқбузарлик учун: ▪️жисмоний шахсларга — 50 минг рублгача (8,1 млн сўм), ▪️мансабдорларга — 200 минг рублгача (32 млн сўм), ▪️компанияларга — 500 минг рублгача (81 млн сўм) жарима солинади.

Даҳшат! Жанубий Африкада "батут" 12 метр баландликка учиб кетди

Жанубий Африка Республикасида ичида болалар бўлган "батут" 12 метр баландликка учиб кетди.

Мумбай аеропортида қўл сумкасида 40 га яқин заҳарли илонлар билан Таиланддан учиб келган йўловчи қўлга олинди

Бу ҳақда якшанба куни кечқурун Ҳиндистон божхона хизмати хабар берди.

Тошкент вилоятида эшак гўштидан сомса тайёрлаб, сотганларга ҳукм ўқилди

Маълум қилинишича, Нурафшон шаҳрида фуқаро ўндан ортиқ эшакни сўйиб, сотиб келган.

Туркманистондаги “Дўзах дарвозаси” ёниши уч баравар камайди

Бу ҳақда “Туркменгаз” давлат концернига қарашли Табиий газ илмий-тадқиқот институти лабораторияси мудири Ирина Лурьева TESC 2025 халқаро конференциясида маълум қилди, деб хабар беради РИА Новости.

Зеленский: "Россия кейинги ҳарбий ҳаракатларга тайёргарлик кўрмоқда"

Украина президенти Владимир Зеленский АҚШга сафар қилган украин делегациясининг ҳисоботларини эшитди, деб хабар берилади унинг Telegram-каналида.

Ҳиндистонда энг баланд темир йўл мости очилди. У 20 йилдан ортиқ вақт қурилган

у Эйфель минорасидан 35 метр баланд.

Европа Украинани АҚШсиз қўллаб-қувватлашга қодирлигини эълон қилди

Қўшма Штатлар Киевга ҳарбий ёрдамни тўхтатишга қарор қилган тақдирда ҳам Европа Украина қаршилигини қўллаб-қувватлашга қодир, деди Германиядан қурол-яроғ етказиб беришни мувофиқлаштириш учун масъул немис генерали Кристиан Фрейдинг Реутерс агентлигига.

Ғарб Украинадаги вазият умидсиз эканини эълон қилди

Бу ҳақда иқтисодчи Филипп Пилкингтон Х ижтимоий тармоғида ёзди .

ПМC Wагнер Африка мамлакатидан чиқишини эълон қилди

Бу ҳақда Лента.руъга компания матбуот хизмати хабар берди.

Келажакдаги фалокат сабаби сифатида янги вирус номланди

АҚШ олимлари янги коронавирус ҲКУ5-CОВ-2 ни топдилар, у одамларни юқтиришдан атиги битта мутатсион бўлиши мумкин. У Хитойда кўршапалак намуналаридан ажратилган ва тадқиқотга кўра, маълум ўзгаришлар билан инсон ҳужайраларига кириб боришга қодир. Натижалар Натуре Cоммуниcатионс журналида чоп этилган .

12 мамлакатда 20 киши болаларни жинсий савдоси иши бўйича ҳибсга олди

“Репорт” Euronews телеканалига таяниб хабар беришича , ҳибсга олинганлар орасида Европа, АҚШ ва Лотин Америкасидан келган тиббиёт ходими ва икки нафар ўқитувчи бор.

Россиянинг Киевга ракеталар ва дронлар билан зарба бериши оқибатида 4 киши ҳалок бўлди

6 июн тонгида Россия томонидан Украина пойтахти Киевга ракеталар ва дронлар ёрдамида кучли ҳужум уюштирилди. Ҳужум оқибатида камида тўрт киши ҳалок бўлди, яна 20 нафар одам турли тан жароҳатлари билан жабрланди.

Италияда футболчига саратон касаллигини тилаган ҳакам икки йилга футболдан четлатилди

Бу ҳақда Gazzetta dello Sport нашри ёзмоқда.

Трамп ва Маск ижтимоий тармоқларда даҳанаки жангларга киришди

АҚШ президенти Доналд Трамп ва Tesla ҳамда SpaceX хўжайини, Ҳукумат самарадорлиги департаменти (DOGE)нинг собиқ раҳбари Илон Маск 5 июнь куни ижтимоий тармоқларда кескин можарога киришди. Трамп, хусусан, Маскнинг компанияларини субсидиялардан маҳрум қилиш билан таҳдид қилган ва Маск SpaceX Dragon космик кемаси фаолиятини зудлик билан тўхтатаётганини айтиб, жавоб қайтарган.

Ғазода Исроил армиясининг 4 нафар аскари ўлди

Бу ҳақда Al Arabiya хабар бермоқда.

Тошкент вилоятида эшак гўштини сотганларга 2 йил қамоқ жазоси тайинланди

Оҳангаронда тезкор тадбир пайтида 23 бош тирик ва 15 бош сўйилган эшак аниқланди.

GHF гуруҳи Ғазода ёрдам жойларини иккинчи кун ҳам ёпиқ қолдирди

Исроил ва АҚШ томонидан қўллаб-қувватланадиган GHF ташкилоти Ғазодаги ёрдам тарқатиш нуқталарини иккинчи кун ҳам очмаслигини эълон қилди. Бу қарор фожеали ҳужумлардан сўнг қабул қилинди.

Эрондан Нахчивон орқали Туркияга кетаётган юк машинасидан катта партия марихуана топилди

Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.