АҚШ Австралия билан ядровий бўлмаган ускуналарга эга атом сув ости кемаларини қуришни назарда тутувчи келишувни қайта кўриб чиқмоқчи.
Бу ҳақда Financial Times нашри хабар бермоқда.
"Пентагон Буюк Британия ва Австралия билан 2021 йилги AUKUS сув ости кемаси шартномасини кўриб чиқишни бошлади, бу эса Хитой билан кескинлик кучайиб бораётган бир шароитда хавфсизлик шартномасини шубҳа остига қўяди", — дейилади нашрда.
AUKUS келишуви Австралия, Буюк Британия ва АҚШ ўртасида 2021 йил сентябрь ойида Ҳиндистон-Тинч океани минтақасида хавфсизлик ва мудофаа соҳасидаги ҳамкорликни мустаҳкамлаш мақсадида тузилган. Келишув доирасида мамлакатлар биргаликда илғор ҳарбий технологияларни ишлаб чиқиш, жумладан, Австралия учун ядровий бўлмаган ускуналарга эга атом сув ости кемаларини яратишни режалаштирган.
Нашр таъкидлаганидек, бу таҳрир Лондон ва Канберрада хавотир уйғотди. Айни пайтда, AUKUS келишуви Қўшма Штатлардаги кўплаб қонунчилар ва экспертлар томонидан қўллаб-қувватланса-да, баъзи танқидчилар бу мамлакат хавфсизлигига путур етказиши мумкин, деб ҳисоблашади, чунки "АҚШ ҳарбий-денгиз кучлари Пекин таҳдиди ортиб бораётган бир шароитда кўпроқ сув ости кемаларини ишлаб чиқариш учун курашмоқда".
Ҳозирда Австралия 2030 йилгача амалга оширилиши режалаштирилган AUKUS шартномаси бўйича битта сув ости кемасини олмаган.
Англиядаги «Манчестер Сити» сафида тўлиқ мослаша олмаган Абдуқодир Ҳусанов «Барселона»га йўл олиши мумкин. Бу ҳақда Carpetas Blaugranas портали инсайдери Хуан Арриен хабар берди. У Гундўған ва Витор Рокенинг ҳам «Барселона»га ўтишини энг биринчи айтиб чиққан.
Ўзбекистон миллий терма жамоаси собиқ бош мураббийи Сречко Катанец Жаҳон чемпионати-2026'да мухлислар терма жамоадан ҳеч нарса кутмаслиги кераклигини айтди.
Тошкент шаҳридаги мактаблардан бирида ўқитувчилик қилиб келган аёл 2016 йили Ўзбекистоннинг биринчи президенти Ислом Каримов номидан Самарқанд вилоятининг ўша пайтдаги ҳокими Зоир Мирзаевга сохта хат ёзиб, 700 минг доллар ундиришга уринган. Бу ҳақда “Миллий” телеканалидаги “Ўткир тергов” кўрсатувида маълум қилинди.
Эрон Теҳроннинг тўхтатишга рози бўлгани ҳақида хабарлар тарқалган тинчлик келишувининг муддати яқинлашар экан, Исроилга бир нечта босқичли ҳаво ҳужумларини бошлади.
"Теҳроннинг амалиётлари “дўст ва қардош Қатар давлати ва унинг халқи учун таҳдид ёки хавф туғдирмайди”, дейилади Эрон Миллий хавфсизлик кенгаши баёнотида.
АҚШ президенти Дональд Трамп ўзи Эронга қарши уюштирган зарбаларни “том маънода ҳарбий муваффақият” деб атаб мақтаган бир пайтда, демократлар уни ваколатини ошириб юборганликда айблашди.
Мексика президенти Клаудия Шейнбаум видеомурожаатида минтақадаги барча тадбирлар тўхтатилганини таъкидлади ва аҳолини уйда ёки бошпаналарда қолишга чақирди.