АҚШ Давлат котиби Марко Рубио АҚШнинг бутун дунёдаги элчихоналарига АҚШ Халқаро тараққиёт агентлигининг (USAID) қолган барча ходимларини ишдан бўшатиш чораларини кўришни буюрди, дея хабар беради ABC News.
Рубио бу ишларни 30 сентябргача тугатишни буюрди.
Давлат департаменти USAIDнинг ташқи ёрдам дастурларини ўз зиммасига олади.
Федерал судья президент Дональд Трампнинг бир қанча федерал агентликларда, жумладан Давлат департаментида оммавий ишдан бўшатиш тўғрисидаги буйруғини вақтинча блоклади ва даъвогарларнинг фикрича, Рубионинг қайта ташкил этиш режаси бу буйруқни бузаётганга ўхшайди.
USAIDнинг чет элда қолган барча ходимларини ишдан бўшатиш Трамп маъмурияти ва Ҳукумат самарадорлиги департаментининг (DOGE) Америка агентлигини йўқ қилиш ва унинг 10 000 дан ортиқ ходимлари ва пудратчиларини ишдан бўшатиш бўйича сўнгги ҳаракатидир.
Ўзбекистон миллий терма жамоаси собиқ бош мураббийи Сречко Катанец Жаҳон чемпионати-2026'да мухлислар терма жамоадан ҳеч нарса кутмаслиги кераклигини айтди.
Тошкент шаҳридаги мактаблардан бирида ўқитувчилик қилиб келган аёл 2016 йили Ўзбекистоннинг биринчи президенти Ислом Каримов номидан Самарқанд вилоятининг ўша пайтдаги ҳокими Зоир Мирзаевга сохта хат ёзиб, 700 минг доллар ундиришга уринган. Бу ҳақда “Миллий” телеканалидаги “Ўткир тергов” кўрсатувида маълум қилинди.
2024 йил ноябридан режалаштирилган ва 2025 йилда амалга оширилган «Қизил тўй» операцияси давомида Исроил ҳарбий ҳаво кучлари 12 дақиқа ичида Эроннинг 10 нафар юқори лавозимли ҳарбий раҳбарини йўқ қилишга эришди. Бу операция Эрон мудофаа тизимида жиддий нуқсон борлигини намойиш этди.
Ўзбекистон футболининг иқтидорли ёшлари халқаро майдонда ўзини кўрсатиш имкониятига эга бўлмоқда. “Пахтакор” клуби ҳужумчиси Саидумархон Саиднуруллаев ҳамда “Сурхон” сафида тўп сурувчи икки ёш футболчи — Беҳруз Каримов ва Беҳруз Шукуруллаев Англиянинг машҳур “Куинз Парк Рейнжерс” (КПР) клубида кўрикдан ўтиш учун Лондонга йўл олишди.
Россия ТИВ расмий вакили айтишига кўра, Эрон Россияга “Ядро қуролини тарқатмаслик” шартномаси мажбуриятини тўлиқ бажараётгани ҳақида аниқ маълумотлар берган
БМТ 2024 йилда болаларга қарши ҳарбий низолардаги зўравонликлар «мисли кўрилмаган даража»га етганини маълум қилди. Энг кўп ҳуқуқбузарликлар Ғазо ва ишғол этилган Ғарбий соҳилда Исроил армияси томонидан содир этилган.
20 июнь куни “Eco Expo Central Asia 2025” халқаро экологик технологиялар кўргазмаси доирасида Қозоғистон Республикаси Экология ва табиий ресурслар вазири Ерлан Нйсанбаев иштирокчиларнинг кўргазма стендлари билан танишди. Юқори мартабали меҳмонга Ўзбекистон Республикаси Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазири Азиз Абдуҳакимов ҳамроҳлик қилди.
Европа Иттифоқи Россия билан кўп йиллик энергетик алоқаларга чек қўйишни режалаштирмоқда. Яқинда қабул қилинган таклифга кўра, ЕИ 2027 йил охиригача Россиядан табиий ва суюлтирилган газ импорт қилишни тўхтатиш учун юридик мажбурий механизмлар жорий этмоқчи.
Ижтимоий тармоқларда тарқалган видеода 8 нафар қиз келин либосида “Эр керак” деб ёзилган плакатлар билан марказий кўчаларни айланиб юргани акс эттирилган.