АҚШ молия вазири Скотт Бессент Вашингтоннинг амалдаги маъмурияти Россияга нисбатан илгари киритилган ҳар қандай санкцияларни бекор қилиниши ҳақида ҳеч нарсани билмайди.
"Мен билишимча, йўқ”, деди у чоршанба куни АҚШ Конгресси Сенатнинг маблағлар бўйича қўмитасида бўлиб ўтган тингловда АҚШ президенти Дональд Трамп маъмурияти Россияга қарши санкцияларни бекор қилганми ёки йўқми деган саволга жавоб берар экан.
Шу билан бирга, Бессент АҚШ Трамп даврида санкциялар киритган бирорта ҳам Россия субъектини номлай олмади. "Рақамни кейинроқ айтиб бераман", деди у сенатор Крис Кунснинг (Делавер штатидан демократ) саволига. Қонунчи амалдаги Вашингтон маъмурияти Россияга қарши янги санкциялар киритмаганига ишонч билдирди. Бессент бу билан баҳслашмади.
Шунингдек, АҚШ молия вазирлиги раҳбари Вашингтон Россия ва Эрон нефтини ташиётгани айтилаётган кемаларга қарши чоралар кўраётганига ишонтирди. "Руслар ва эронликлар "соя флоти" деб атайдиган воситалар ёрдамида санкцияларни четлаб ўтишда жуда яхши", — деди у. "Биз уларга босим ўтказмоқдамиз", деб таъкидлади Бессент, ушбу кемаларга қарши чораларга ишора қилиб.
Чоршанба куни эрталаб Бессент Вакиллар палатасининг даромадлар ва харажатлар қўмитасидаги тингловда америкалик қонунчиларга Россияга қарши янги санкциялар тўғрисидаги қонун лойиҳасининг қабул қилиниши мумкин бўлган "кўзда тутилмаган оқибатлари"ни кўриб чиқишни тавсия қилди. Кўриб чиқилаётган қонун лойиҳаси апрель ойининг бошида Сенат аъзоларидан иборат икки партияли гуруҳ томонидан киритилган эди.
Ҳужжатда Россиянинг савдо ҳамкорларига қарши иккиламчи санкциялар ҳам назарда тутилган. Сенаторлар таклифига Россиядан нефт, газ, уран ва бошқа товарларни сотиб олувчи давлатлардан АҚШга олиб кириладиган импорт божлари 500 фоизни ташкил этди. Худди шундай ташаббус Вакиллар палатасида ҳам илгари сурилди.
Англиядаги «Манчестер Сити» сафида тўлиқ мослаша олмаган Абдуқодир Ҳусанов «Барселона»га йўл олиши мумкин. Бу ҳақда Carpetas Blaugranas портали инсайдери Хуан Арриен хабар берди. У Гундўған ва Витор Рокенинг ҳам «Барселона»га ўтишини энг биринчи айтиб чиққан.
Ўзбекистон миллий терма жамоаси собиқ бош мураббийи Сречко Катанец Жаҳон чемпионати-2026'да мухлислар терма жамоадан ҳеч нарса кутмаслиги кераклигини айтди.
Тошкент шаҳридаги мактаблардан бирида ўқитувчилик қилиб келган аёл 2016 йили Ўзбекистоннинг биринчи президенти Ислом Каримов номидан Самарқанд вилоятининг ўша пайтдаги ҳокими Зоир Мирзаевга сохта хат ёзиб, 700 минг доллар ундиришга уринган. Бу ҳақда “Миллий” телеканалидаги “Ўткир тергов” кўрсатувида маълум қилинди.
Римнинг "Рома" клуби ва Ўзбекистон терма жамоаси марказий ҳужумчиси Элдор Шомуродов Ўзбекистон тарихидаги энг яхши футболчи ким эканлиги ҳақидаги саволга жавоб бера олмади.
Эрон Теҳроннинг тўхтатишга рози бўлгани ҳақида хабарлар тарқалган тинчлик келишувининг муддати яқинлашар экан, Исроилга бир нечта босқичли ҳаво ҳужумларини бошлади.
"Теҳроннинг амалиётлари “дўст ва қардош Қатар давлати ва унинг халқи учун таҳдид ёки хавф туғдирмайди”, дейилади Эрон Миллий хавфсизлик кенгаши баёнотида.
АҚШ президенти Дональд Трамп ўзи Эронга қарши уюштирган зарбаларни “том маънода ҳарбий муваффақият” деб атаб мақтаган бир пайтда, демократлар уни ваколатини ошириб юборганликда айблашди.
Мексика президенти Клаудия Шейнбаум видеомурожаатида минтақадаги барча тадбирлар тўхтатилганини таъкидлади ва аҳолини уйда ёки бошпаналарда қолишга чақирди.
БМТ 2024 йилда болаларга қарши ҳарбий низолардаги зўравонликлар «мисли кўрилмаган даража»га етганини маълум қилди. Энг кўп ҳуқуқбузарликлар Ғазо ва ишғол этилган Ғарбий соҳилда Исроил армияси томонидан содир этилган.
20 июнь куни “Eco Expo Central Asia 2025” халқаро экологик технологиялар кўргазмаси доирасида Қозоғистон Республикаси Экология ва табиий ресурслар вазири Ерлан Нйсанбаев иштирокчиларнинг кўргазма стендлари билан танишди. Юқори мартабали меҳмонга Ўзбекистон Республикаси Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазири Азиз Абдуҳакимов ҳамроҳлик қилди.
Европа Иттифоқи Россия билан кўп йиллик энергетик алоқаларга чек қўйишни режалаштирмоқда. Яқинда қабул қилинган таклифга кўра, ЕИ 2027 йил охиригача Россиядан табиий ва суюлтирилган газ импорт қилишни тўхтатиш учун юридик мажбурий механизмлар жорий этмоқчи.
Ижтимоий тармоқларда тарқалган видеода 8 нафар қиз келин либосида “Эр керак” деб ёзилган плакатлар билан марказий кўчаларни айланиб юргани акс эттирилган.