«Мураббийнинг йўқлигини билинтирмасликка ҳаракат қиламиз» - Шомуродов

«Мураббийнинг йўқлигини билинтирмасликка ҳаракат қиламиз» - Шомуродов

Сешанба кунги Ўзбекистон – Гонгконг ўртасида ўтадиган ЖЧ-2026 саралаш босқич 4-тури доирасидаги ўйин олдидан Элдор Шомуродов фикрлари билан ўртоқлашди.

«Гонгконгда муҳим 3 очкони қўлга киритдик. Улар ҳам очко олиш учун ҳаракат қилишди, билишимча, майдонни ҳам алмаштиришган. Ўйиндан олдин болалар билан гаплашдик, баҳсга жиддий қарамасак, қийин бўларди. Барчамиз ўйин бошидан буни тушуниб, ҳаракат қилдик. Ўйинга тўғри муносабат билан тушдик ва қийиналмай 3 очкога эга чиқдик

Жароҳатдан кейинми? Барчаси яхши. Муҳими ҳамммаси аъло даражада. Бизда ажойиб жамоа йиғилган. Ўзимни яхши ҳис қиляпман.

Албатта, Катанец йўқлигини билинтирмасликка ҳаракат қиламиз. Энг аввало соғлиқ муҳим. Мухлисларни ўйинга чақириб қоламиз. Қийинчиликлар ортда қолди, ҳаммаси жойида», - дейди Элдор Шомуродов


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!