Москвада сумалак кечаси бўлиб ўтди

Москвада сумалак кечаси бўлиб ўтди

Сумалак кечаси - ўзбек миллий таомлари, маданияти, урф-одатлари ва анъаналарини тарғиб-ташвиқ этиш мақсадида ўтказилган.
Ўзбекистоннинг Москвадаги элчихонасида Сумалак кечаси бўлиб ўтди, деб хабар бермоқда Дунё АА.
Москвдаги хорижий давлатлар дипломатик ваколатхоналари раҳбарларининг турмуш ўртоқлари иштироки этган қабул маросимида ўзбек миллий таоми — сумалак тайёрлаш жараёни намойиш этилди, - дейилган хабарда.
Ўзбек миллий таомлари, маданияти, урф-одатлари ва анъаналарини тарғиб-ташвиқ этиш мақсадида ўтказилган Сумалак кечасида Москва Халқаро аёллар клуби аъзолари, жумладан, Беларусь, Бельгия, Бразилия, Бруней, Дания, Италия, Люксембург, Россия, Словакия, Таиланд, Туркманистон, Туркия, Франция, Жанубий Корея, Япония вакиллари, шунингдек, Европа Кенгашининг Дастурлар ваколатхонаси вакиллари иштирок этган.
Кечада меҳмонлар маданий гуруҳлар томонидан тайёрланган ўзбек халқ миллий рақслари, мусиқа ва қўшиқларидан иборат концерт дастури намойишидан баҳраманд бўлган.
Шунингдек, меҳмонлар сумалакни тайёрлаш жараёнида бевосита иштирок этиш имкониятига эга бўлдилар. Ўзбекистонлик ошпаз палов тайёрлаш сирлари ҳақида ҳам батафсил маълумотлар берди. Ундан ташқари кечада миллий либослар, матоллар ҳамда ўзбек ипаги маҳсулотлари кўргазмаси ҳам намойиш этилган.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!

Билдирилган фикрлар (2 )

    GulyaT
    Буларкану шунаканги кечалар ташкил килса
    dilirabo
    👍👍👍