Москвада сохта паспорт ишлаб чиқариш билан шуғулланган уч муҳожир қўлга олинди

Москвада сохта паспорт ишлаб чиқариш билан шуғулланган уч муҳожир қўлга олинди


Москвада Россия Федерацияси ИИВ Жиноят қидирув бош бошқармаси ва Москва шаҳар ИИБ ходимлари қалбаки ҳужжатлар ишлаб чиқарувчи завод очган уч муҳожирни қўлга олди. Улар чет эл фуқароларининг паспортлари, миграция карталари ва ҳайдовчилик гувоҳномаларини яратдилар, деди ИИВ матбуот котиби Ирина Волк.

«Менинг ГУУР ва Россия ИИВ Шимолий маъмурий округи бўйича ички ишлар бошқармасидаги ҳамкасбларим изга тушиб, қўшни давлатлардан бирининг уч нафар фуқаросини қўлга олишди. Улар ҳужжатларни қалбакилаштиришда гумон қилинмоқда», — деди Волк ўзининг Телеграм-каналида.

Унинг сўзларига кўра, график муҳаррир ёрдамида мигрантлар ҳайдовчилик гувоҳномалари, бошқа хорижликлар учун паспорт ва миграция карталарини яратган.

Тинтувлар давомида мингдан ортиқ яроқсиз ва қалбакилаштирилган ҳужжатлар, қалбаки муҳрлар, шунингдек, уларни тайёрлаш учун асбоб-ускуналар ва материаллар топилди.

Eтказилган зарар 10 миллион рублдан ортиқ баҳоланмоқда. Полиция сохта паспортлар кредит карталарини чиқариш ва кейинчалик қарзга олинган маблағларни ўғирлаш учун ишлатилганлигини аниқлади.

Ноқонуний фаолият факти бўйича Россия Федерацияси Жиноят кодексининг 159-моддаси (фирибгарлик) ва 327-моддаси (ҳужжатларни қалбакилаштириш) билан жиноят иши қўзғатилган. Барча ҳибсга олинганлар ҳибсда, полиция шерикларини аниқлаш ва уларнинг фаолиятининг барча эпизодларини аниқлаш устида ишламоқда.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!