Миср Ўзбекистонга гепатит С га қарши препаратнинг янги партиясини юборди

Миср Ўзбекистонга гепатит С га қарши препаратнинг янги партиясини юборди

Куни кеча “Uzbekistan Airways” авиакомпанияси Шарм ал-Шайхдан Тошкентга гепатитга қарши “Даклатасвир” препаратини олиб келди, дея хабар бермоқда “Дунё”.

17 мингдан ортиқ препарат Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Вирусология илмий-тадқиқот институтида даволанган беморларга тарқатилади.

Таъкидлаш керак, Миср Соғлиқни сақлаш вазирлиги билан 2023-2024 йиллар давомида гепатит C касаллигига қарши 4,8 миллион долларлик “Даклатасвир” ва “Софосбувир” дори воситаларини бепул етказиб бериш бўйича келишувларга эришилган.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!