Миср суди 130 нафар сиёсий маҳбусни озод қилади

Миср суди 130 нафар сиёсий маҳбусни озод қилади

Миср суди шу ҳафта 130 нафар сиёсий айбланувчини озод этишга қарор қилди, деб хабар бермоқда Анадолу инсон ҳуқуқлари бўйича адвокатга асосланиб.

Мухолифатнинг Дарб сайти инсон ҳуқуқлари бўйича адвокат Холид Алига асосланиб, Қоҳира жиноий суди 20 та сиёсий иш бўйича 130 айбланувчини озод қилаётганини айтган. «Улар шу ҳафта озод этилади», деган Али тафсилотларга тўхталмай.

Адвокатнинг сўзларига кўра, Қоҳира Жиноят ишлари бўйича суди сўнгги уч кун ичида 2000 нафар айбланувчини ҳибсга олиш муддатини узайтириш масаласини ҳам кўриб чиққан. «Шорук» хусусий газетаси озод этилганлар орасида тақиқланган «Мусулмон биродарлар» гуруҳига қўшилиш айблови билан ҳибсга олинган бир неча киши борлигини хабар қилган.
Миср расмийлари ушбу хабарга ҳеч қандай изоҳ бермаган.

Қоҳира қамоқларда сиёсий маҳбуслар мавжудлигини инкор этиб, инсон ҳуқуқлари ва эркинликларига ҳурмат кўрсатилишини айтган. Миср 2013 йилда «Мусулмон биродарлар» ташкилотини қора рўйхатига киритган.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!