Мирзиёевнинг 30 сентябрь куни қайси мамлакатга ташриф буюриши аниқ бўлди

Мирзиёевнинг 30 сентябрь куни қайси мамлакатга ташриф буюриши аниқ бўлди

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Ҳиндистонга боради. Мирзиёевнинг Ҳиндистонга илк ташрифи жорий йилнинг 30 сентябрь – 1 октябрь кунларига тўғри келмоқда. Бу ҳақда “Qalampir.uz” манбаси хабар берди.
 
Айни дамда айрим ҳукумат аъзолари Ҳиндистонга отланиб, Ўзбекистон раҳбарининг ташрифига тайёргарлик кўрмоқда ва имзоланажак ҳужжатлар устида сўнгги музокаралар ўтказилмоқда.
 
Шавкат Мирзиёев ташрифи давомида Ҳиндистон Республикаси Президенти Рам Натҳ Ковинд ва Бош вазири Нарендра Моди билан учрашади.
 
Ўзбекистон ва Ҳиндистоннинг ҳамкорлик ва дўстлик алоқалари узоқ тарихга бориб тақалади. Сиёсий, иқтисодий, илм-фан, соғлиқни сақлаш, маданий ва ижтимоий соҳалардаги ҳамкорлик кун сайин ривожланиб бормоқда.
 
Ташриф давомида ушбу соҳаларга оид бир қатор ҳужжатлар имзоланиши, айниқса, соғлиқни сақлаш йўналишида янги ҳамкорлик ўрнатилиши режалаштирилмоқда. 


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!