МИБ Сирдарёда 14 млрд сўмлик қарзни ундирди

МИБ Сирдарёда 14 млрд сўмлик қарзни ундирди

Мажбурий ижро бюроси Сирдарёда 14 млрд сўмлик қарзни ундирди.

Aniq.uz ишончли манбасининг хабар беришича, Сирдарё туманлараро иқтисодий судининг қарздор Оқолтиндонмахсулотлари АЖдан ундирувчи Сайхунобод туман ДСИ фойдасига 10.365.121.135 сўм ва шу суднинг қарздор Оқолтиндонмахсулотлари АЖдан ундирувчи Сайхунобод туман ДСИ фойдасига 19.310.395.194 сўм солиқ қарзи ундириш тўғрисидаги ижро ҳужжатлари юзасидан Мажбурий ижро бюросининг Сайхунобод туман бўлими томонидан ижро ҳаракатлари олиб борилган.

Мажбурий ижро ҳаракатлари давомида қарздор Оқолтиндонмахсулотлари АЖнинг дебитор қарздор Охангарондонмахсулотлари АЖда 17.126.090.985 сўм пул маблағи борлиги аниқланиб, дебитор қарздор Охангарондонмахсулотлари АЖнинг ҳисоб рақамига давлат ижрочисининг қарорига асосан инкасса топшириқномаси қўйилган, натижада 14.543.535.651 сўм пул маблағи ундирилиши таъминланди.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!