Meizu 16 ва 16 Plus смартфонларининг илк партияси бир сонияда сотиб юборилди

Meizu 16 ва 16 Plus смартфонларининг илк партияси бир сонияда сотиб юборилди

Meizu компанияси янги смартфонлари серияси савдоси бошланганини эълон қилди. Ушбу сериядаги Meizu 16 ва 16 Plus смартфонларининг илк партияси бир сонияда сотиб бўлинган. 

Jingdong интернет-майдончасида смартфонларга буюртмалар сони бир миллиондан ошиб кетган. Ўтган йилги смартфонларга нисбатан янги сериядаги смартфонларга буюртмалар 339 фоизга кўпроқ бўлган.

Аввалроқ маълум қилинганидек, Meizu 16 смартфони 6 дюймли дисплей ва 3010 мА-соатли батарея билан, 16 Plus эса 6,5 дюймли дисплей ва 3640 мА-соатли батарея билан жиҳозланган. Қурилмалар Snapdragon 845 процессорлари, 6 ёки 8 Гб тезкор хотира, 12 ва 20 Мпли иккита асосий камера ва 20 Мпли селфи-камера, дисплейга ўрнатилган бармоқлар излари сканери олган. 

Meizu 16 смартфони 64 ва 128 Гб, 16 Plus эса 128 ва 256 Гб ички хотира билан сотувга чиқарилади. Иккала смартфон ҳам Android 8.1 Oreo операцион тизими остида ишлайди.

Manba: kun.uz


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!