"Меҳнат ва ижро интизоми" фаолиятимизда устувор бўлмоғи лозим

A A A
"Меҳнат ва ижро интизоми" фаолиятимизда устувор бўлмоғи лозим

Маълумки, Президентимиз Ш.Мирзиёев ўз раҳбарлигининг илк кунлариданоқ янги Ўзбекистоннинг тараққиёт йўлини белгилаб берар экан, асосий эътиборни таълим-тарбия тизимига қаратиб, бу тизим мажбурий меҳнатдан халос қилиниши долзарб эканлигига урғу берди.

Сир эмаски ўқитувчи ҳам, ўқувчи ҳам ўз иши, ўқиши билан машғул бўлиши, ўз навтида ўқитувчи, мураббийларнинг нафақат моддий манфаатдорлиги, балки устоз сифатида қадри ва масъулиятини янада кучайтиради.

Бироқ, олиб борилаётган ислоҳотларга қарамасдан таълим тизимида мажбурий меҳнатга йўл қўяётган раҳбар кадрлар учраётганлиги ачинарли албатта.

Фуқаролик ишлари бўйича Бухоро туманлараро судида кўрилган иш мисолида.

Даъвогар А.Саидов /исми шарифи ўзгартирилган/ вилоят жисмоний тарбия ва спорт бошқармасининг 2019 йил 19 декабрдаги 108-к сонли буйруғи билан туман болалар – ўсмирлар спорт мактабида 2019 йил 19 декабрдан 3 ой синов муддат билан лавозимга тайинланган бўлиб, тарафлар ўртасида шу куни 23-сонли меҳнат шартномаси расмийлаштирилган.

Буйруққа ходимнинг аризаси, меҳнат шартномаси, вазирликнинг 2019 йил 16 декабрдаги розилик хати асос қилиб олинган.

А.Саидов мактаб ходимларини ободонлаштириш ҳамда кўкаламзорлаштириш ишларига жалб қилиб, мажбурий меҳнатга йўл қўйганлиги ҳамда ўз хизмат вазифаларига масъулиятсизлик билан ёндашганлиги учун 2020 йил 19 июндаги 59-к сонли буйруқ билан  МК 181-моддасининг 1-бандига асосан ҳайфсан, шунингдек 2020 йил  25 – 26 июнь кунлари ишчи гуруҳи томонидан макатабда меъёрий ҳужжатларни юритишда қатор камчиликларга йўл қўйганлиги учун                        МК 181-моддасининг 1-қисм, 2-бандига асосан ўртача иш ҳақининг ўттиз фоизи миқдорида жарима интизомий жазолари тайинланган.

Мазкур интизомий жазо қўллаш ҳақидаги буйруқлардан норози бўлиб, даъвогар А.Саидов судга даъво аризаси билан мурожаат қилган.

Ўзбекистон Республикаси МКнинг 181-моддасига мувофиқ, ходимга меҳнат интизомини бузганлиги учун иш берувчи қуйидаги интизомий жазо чораларини қўллашга ҳақли:

1) ҳайфсан;

2) ўртача ойлик иш ҳақининг ўттиз фоизидан ортиқ бўлмаган миқдорда жарима.

Ички меҳнат тартиби қоидаларида ходимга ўртача ойлик иш ҳақининг эллик фоизидан ортиқ бўлмаган миқдорда жарима солиш ҳоллари ҳам назарда тутилиши мумкин. Ходимнинг иш ҳақидан жарима ушлаб қолиш ушбу Кодекснинг 164-моддаси талабларига риоя қилинган ҳолда иш берувчи томонидан амалга оширилади;

3) меҳнат шартномасини бекор қилиш /100-модда иккинчи қисмининг 3 ва 4-бандлари/.

Ушбу моддада назарда тутилмаган интизомий жазо чораларини қўлланиш тақиқланади.

Мазкур Кодекс 182-моддаси 1 – 5 қисмларига кўра, интизомий жазолар ишга қабул қилиш ҳуқуқи берилган шахслар (органлар) томонидан қўлланилади /82-модда/.

Интизомий жазо қўлланилишидан аввал ходимдан ёзма равишда тушунтириш хати талаб қилиниши лозим. Ходимнинг тушунтириш хати беришдан бош тортиши унинг илгари содир қилган ножўя хатти-ҳаракати учун жазо қўллашга тўсиқ бўла олмайди.

Интизомий жазони қўлланишда содир этилган ножўя хатти-ҳаракатнинг қай даражада оғир эканлиги, шу хатти-ҳаракат содир этилган вазият, ходимнинг олдинги иши ва хулқ-атвори ҳисобга олинади.

Ҳар бир ножўя хатти-ҳаракат учун фақат битта интизомий жазо қўлланиши мумкин.

Интизомий жазо бевосита ножўя хатти-ҳаракат аниқлангандан кейин, аммо бу хатти-ҳаракат аниқлангандан бошлаб, ходимнинг касал ёки таътилда бўлган вақтини ҳисобга олмасдан, узоғи билан бир ой ичида қўлланилади.

Интизомий жазо қўллашдан аввал ходимдан ёзма тушунтириш олинади.

Суд муҳокамасида аниқланишича, А.Саидов мансабдор шахс бўла туриб, ўзига юклатилган вазифани лозим даражада бажармаганлиги, 2020 йил 17 июнь куни соат 1510 ларда спорт мактаби телеграмм канали орқали тарқалган хабарга асосан 2020 йил 18 июнь куни соат 900 дан 1130 га қадар 15 нафар мураббийларни асосий базада, 27 нафар мураббийларни 1 базада ободонлаштириш ишларига жалб қилганлиги ҳолати бўйича меҳнат инспекциясининг 2020 йил 19 июндаги 396-сонли қарори билан МЖтКнинг 51-моддаси 1-қисмига асосан базавий ҳисоблаш миқдорининг 50 баравари миқдорида жаримага тортилган.

А.Саидов 2020 йил 18 июнда машғулот ташкил этиш олдидан ўқув базасини бегона ўтлардан тозалаш учун ишчи ходимлар ва мураббийларни ўзларига тегишли ҳудудда спорт майдонларини ободонлаштириш учун чақирилганлиги, ҳамма ходимлар эрталаб соат 900 дан 1100 гача ўзига тегишли жойини тозалаб кетишганлиги, мураббийлар орасида ҳомиладорлар чиқарилмаганлиги, ушбу ҳолат бошқа такрорланмаслиги тўғрисида 2020 йил 19 июнда тушунтириш хати ёзган.

Ушбу асосларда бошқарма бошлиғи томонидан А.Саидовга 2020 йил 19 июнда 59-к сонли буйруқ билан МК 181-моддасига асосан “ҳафйсан” интизомий жазо чораси қўлланилган бўлиб, 2020 йил 20 июнда ходим тилхат асосида буйруқ билан танишиб, бир нусха олган.

2020 йил 25 – 26 июнь кунлари бошқарма ишчи гуруҳи томонидан спорт мактаб мураббийлари мурожаатига асосан тайёрланган маълумотномадан кўринишича, спорт мактаби томонидан меҳнат биржасига мавжуд бўш иш ўринлари тўғрисида ҳисоботлар нотўғри бериб келиниб, мавжуд иш ўринлари яширилганлиги, 2020 йил январь – февраль ойлари учун берилган мукофотлар бўйича тайёрланган йиғилиш баёнлари имзоланмаганлиги, ходимларнинг иш фаолиятида йўл қўйган камчиликлари бўйича директор номига ёзилган 3 – 4 та тушунтириш хатларидан биттаси расмийлаштирилганлиги, айрим мураббийларга ҳозирга қадар ишга қабул қилиш буйруқлари расмийлаштирилмаганлиги, спорт мактабининг машғулотлар жадвали ВМ қарори талаблари асосида ишлаб чиқилмаганлиги, мураббийлар табели нотўғри юритилганлиги, спортдаги натижалари ва иш соатлари ўзгарган мураббийлар учун қўшимча тарификациялар ишлаб чиқилмаганлиги, мактаб спортчиларига разряд бериш тартиби йўлга қўйилмаганлиги, спортчиларнинг аксарияти тиббий кўрикдан ўтмаганлиги, рағбатлантириш пуллари ортиқча тўланганлиги, 2020 йилда буйруқ мавжуд эмаслиги, директор ўринбосарига моддий жавобгарлик буйруғи тайёрланмаганлиги, моддий товар бойликларни юритиш китоби юритилмаганлиги, айрим ходимларга қисқартирилган соатдан ҳам кўпроқ соатлар қўшилганлиги, спорт макбтабида кадрлар фаолиятига доир буйруқларда қонун ва норматив ҳужжатлар нормаларига риоя этилмаганлиги аниқланганлиги қайд қилинган ва маълумотнома билан директор А.Саидов имзо асосида таништирилган.

А.Саидов ҳолат юзасидан аниқланган камчиликларни 3 кунда ўз ўрнига қўйиши тўғрисида 2020 йил 26 июнда тушунтириш хати ёзган.

Ўрганиш натижалари муҳокамаси 2020 йил 30 июнда  ўтказилиб, директор А.Саидовга навбатдаги интизомий жазо чораси кўриш бўйича таклиф киритилган, директор /А.Саидов/га айрим ходимларга огоҳлантириш ва интизомий жазо чоралари кўриш вазифаси юклатилиши бўйича қарор қилинган.

Ушбу асосларда бошқарма бошлиғи томонидан А.Саидовга 2020 йил 2 июлда 69-к сонли буйруқ билан МК 181-моддасига асосан “ўртача ойлик иш ҳақининг 30 фоизи миқдорида жарима” интизомий жазо чораси қўлланилган бўлиб, 2020 йил 30 июлда ходимнинг буйруқ билан танишганлиги, бироқ тилхат ёзиб беришдан бош тортганлиги бўйича далолатнома тузилган.

Суд даъвогарнинг важлари билан билан умуман келишмайди. Чунки, А.Саидовга қўлланилган 2 та интизомий жазо чоралари ҳам МК ва бошқарма локал ҳужжати ҳисобланган – Вилоят жисмоний тарбия ва спорт меҳнат жамоасининг 2018 йил 17 апрелдаги 1-сонли йиғилиш баёни билан маъқулланган “Жисмоний тарбия ва спорт бошқармаси ҳамда касаба уюшмаси кенгаши ўртасида 2018 – 2020 йиллар учун тузилган жамоа шартномаси” 65-банди /яъни, меҳнат интизомини бузганлик учун интизомий жазо чораларини қўллашга белгиланган муддатлар /МК 182-моддаси/ ўтиб кетгандан кейин йўл қўйилмайди/ қоидаларига асосан ўз муддатида қўлланилган бўлиб, бошқарма касаба уюшмаси билан келишилган ҳолда бошқарма бошлиғи томонидан 2018 йил 23 июлда тасдиқланган “Ички меҳнат тартиби қоидалари”нинг 53-банди /меҳнат интизомини бузганлиги учун иш берувчи қуйидаги интизомий жазо чораларини қўллашга ҳақли: - ҳайфсан; - ўртача ойлик иш ҳақининг кўпи билан ўттиз фоизидан ортиқ бўлмаган миқдорда жарима; - меҳнат шартномасини бекор қилиш/ қоидалариги тўлиқ риоя қилинган ҳолда, қоидаларнинг 54-бандида /жазо чораси қўлланишига қадар ходимга йўл қўйилган ҳуқуқбузарлик сабаблари ва ҳолатини ёзма равишда тушунтириш имконияти берилади/ қоидалари асосида тегишли тушунтиришлар олиниб, аниқланган фактик ва мақбул далиллар асосида қўлланилган.

Юқорида келтирилган ҳолатлардан кўринадики, иш берувчи томонидан интизомиий жазо қўллашда даъвогар А.Саидов томонидан содир этлган ножўя хатти-ҳаракатнинг қай даражада оғир эканлиги, шу хатти-ҳаракат содир этилган вазият, унинг олдинги иши ва хулқ-атвори тўлиқ ҳисобга олинган.

Шунингдек, ходимнинг иш фаолияти ва хулқ атворини юқоридаги ҳолатлардан ташқари туман ҳокими нинг 2020 йил 5 ноябрда А.Саидовнинг ҳатти-ҳаракатларидан норозилик мурожаатлари кўпайганлиги сабабли унга ҳокимлик ишончсизлик билдиришини маълум қилиб бошқарма бошлиғига 08/32-сонли мурожаатидан ҳам кўриш мумкин.

Демак, иш ҳолатлари ва қонун талабларидан келиб чиқиб, суд 2020 йил 16 декабрдаги ҳал қилув қарори билан даъвогар А.Саидовнинг жавобгар Бухоро вилоят жисмоний тарбия ва спорт бошқармасига нисбатан ўтказиб юборилган муддатни тиклаш ва интизомиий жазо қўллаш ҳақидаги буйруқларни бекор қилиш тўғрисидаги даъвонинг рад этилиши қонунийлик ва адолат тамойилларига тўла мос келади деб ҳисоблади.

Хулоса ўрнида.  Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодекси 8-моддасининг 3 – 6 қисмларига кўра, фуқаролик ҳуқуқларини амалга ошириш бошқа шахсларнинг ҳуқуқларини ҳамда қонун билан қўриқланадиган манфаатларини бузмаслиги шарт. Фуқаролик ҳуқуқий муносабатлари иштирокчиларининг ҳалол, оқилона ва адолат билан ҳаракат қилиши назарда тутилади.

Фуқаролар ва юридик шахслар ўз ҳуқуқларини амалга оширишда жамиятнинг маънавий тамойиллари ва ахлоқий нормаларини ҳурмат қилишлари, тадбиркорлар эса — иш одоби қоидаларига ҳам риоя этишлари керак.

Фуқаролар ва юридик шахсларнинг бошқа шахсга зарар етказишга, бошқача шаклларда ҳуқуқни суиистеъмол қилишга, шунингдек ҳуқуқни унинг мақсадига зид тарзда амалга оширишга қаратилган ҳаракатларига йўл қўйилмайди.

Ушбу модданинг учинчи, тўртинчи ва бешинчи қисмларида назарда тутилган талабларга риоя қилинмаган тақдирда, суд шахсга қарашли ҳуқуқни ҳимоя қилишни рад этиши мумкин.

 

Фуқаролик ишлари бўйича Бухоро туманлараро судининг раиси Ёдгоров Фирузжон Рахимович

Бухоро вилоят судининг жамоатчилик ва оммавий ахборот воситалари билан алоқалар бўлими                    

                                                                

 

 


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!

Машҳур актёр ўз квартирасидан ўлик ҳолда топилди

Унинг энг эсда қоларли ролларидан бири Жим Керри ва Кэмерон Диаз билан бирга суратга тушган "Ниқоб" фильмидаги гангстер Дориан Тирелл роли эди.

ФИФА Аргентина терма жамоасини 2026 йилги жаҳон чемпионатидан четлаштириши мумкин

Бу ҳақда La Nacion газетаси хабар бермоқда.

Ўзбекистоннинг "ЖЧ–2026" гуруҳ босқичидаги рақиби ўзгариши мумкин

ФИФА 2026 йилги Жаҳон чемпионати саралаш босқичида Конго терма жамоаси сафида майдонга тушган айрим футболчиларнинг ўйнаш ҳуқуқини текширмоқда.

Минг афсус! АҚШдаги отишмада ўзбек талаба ҳалок бўлди

Бу ҳақда Ташқи ишлар вазирлиги расмий вакили маълум қилиб, марҳумнинг оила аъзолари ва яқинларига чуқур ҳамдардлик билдирган.

Қаршида саунада фаолият юритган фоҳишахона аниқланди

Махсус тадбир пайтида у порaнинг бир қисми ва ашёвий далиллар билан ушланган.

Ўзбекистонлик футболчи фаолиятини Европа клубида давом эттиришга яқин

Абдуғани Камолов Қирғизистоннинг “Бишкек Сити” клубини тарк этиб, Косово чемпионати вакили билан шартнома имзолаши кутилмоқда. Бу ҳақда Asia-Sport.uz телеграм канали хабар берди.

ДИҚҚАТ! «Damas» ва «Labo» ҳайдовчилари огоҳ бўлинг!

Унга кўра, ўтказилган текширувлар натижасида мазкур маҳсулотларнинг сифати амалдаги стандарт талабларига жавоб бермаслиги аниқланган.

ФИФА ЖЧ-2026 қуръаси юзасидан Ўзбекистонга мурожаат қилди

ФИФА матбуот хизмати 2026 йилги жаҳон чемпионати қуръаси натижаларидан кейин Инстаграм орқали Ўзбекистон терма жамоасига мурожаат қилди.

Месси Болливуд юлдузи Шоҳрух Хон билан учрашди (фото)

Аргентина терма жамоаси ва "Интер Майами" юлдузи Лионель Месси Ҳиндистонга 3 кунлик ташриф билан келди.

"Нефтчи" бомба трансферлар тайёрламоқда

Суперлиганинг амалдаги чемпиони "Нефтчи" келаси мавсумда ҳам ўз олдига юқори мақсадлар қўймоқда.

2026 йилда ойлик, стипендия, пенсия ва нафақалар оширилади

Пенсия тўловларига 86,1 трлн сўм, нафақаларга 14 трлн сўмдан ортиқ маблағ ажратилиши кутилмоқда.

Ўзбекистон бўйлаб совуқ антициклон ва инверсия узоқроқ давом этади

Мамлакат ҳудудида кузатилаётган совуқ антициклон таъсири 5 декабрга қадар сақланиб туриши кутилмоқда. Демак, 5 декабрь кунига қадар ёмғирдан дарак йўқ.

Темур Кападзе Индонезия терма жамоасида қанча маош олади?

Ўзбекистон миллий терма жамоаси собиқ бош мураббийи Темур Кападзе Индонезия термасида иш бошлашга яқин турибди.

Фабио Каннаваро Италия U-17 - Ўзбекистон U-17 ўйинига муносабат билдирди

Ўзбекистон миллий терма жамоаси бош мураббийи Фабио Каннаваро бугунги Ўзбекистон U-17 - Италия U-17 ўйини олдидан ўз Instagram саҳифасига пост жойлади.

Сибирдан Орол денгизига сув йўналтирилиши мумкин

Бу ташаббус “Қуруқлик сув ресурслари” бўйича илмий кенгашининг октябрь ойидаги йиғилишида кўриб чиқилган.

Аҳолига ҳеч қандай шартларсиз ҳар 3 ойда 200 доллардан берилади

Нашрнинг хабар беришича, маблағларни банк ҳисобига чек орқали ёки ҳукумат қўллаб-қувватлайдиган рақамли ҳамён орқали криптовалюта шаклида олиш мумкин.

Абдуқодир Ҳусанов ва «Манчестер Сити» бугун ярим финал йўлланмаси учун ўйин ўтказади

Ҳамюртимиз Абдуқодир Ҳусанов тўп тепаётган "Манчестер Сити" бугун, 17 декабрь куни Англия Лига кубоги чорак финали доирасида ўз майдонида "Брентфорд"ни қабул қилади.

"2022 йилда урушни биз бошлаганимиз йўқ; аслида бу урушни Ғарбнинг ўзи бошлаган"

Киев режими дунёдаги энг йирик ҳарбий-сиёсий блок салоҳиятига эга

Фарғоналик табиб Иқбол Солиев 10 суткага қамалди

Қайд этилишича, табиб халқ табобати соҳасида фаолият юритиш гувоҳномасининг амал қилиш муддати тугаганига қарамай, одамларга хизмат кўрсатишда давом этган.

Россиянинг Душанбедаги элчиси ТИВга чақиртирилди

Нашр хабарига кўра, гап Москва вилоятидаги мактабнинг 4-синф ўқувчиси Қобилжон Алиевнинг ўлдирилиши ҳақида бормоқда.

АҚШ Сурия ва Фаластинни виза тақиқлари рўйхатидан қўшди

АҚШ президенти Дональд Трамп Белый уйда Ханука байрами муносабати билан ўтказилган қабулда Исроилни тўлиқ қўллаб-қувватлашини билдирди.

Дунё бўйлаб миграция тарихий чўққига чиқди

Иқтисодий тенгсизлик, можаролар, иқлим инқирози ва мажбурий кўчиришлар сабабли дунё замонавий тарихда энг юқори миграция даражасига эришди.

БМТда Фаластин вакили: Исроил халқаро резолюцияларни бузмоқда

Фаластиннинг БМТ доимий вакили Рияд Мансур Исроилнинг Ғазага ҳужум қилишини ва халқаро резолюцияларни бузишини танқид қилди.

Европа қўшинлари Украинада Россия армияси ўт очишни тўхтатиш шартларини бузса, куч ишлатиши мумкин — Мерц

Германия канцлери Фридрих Мерцнинг айтишича, АҚШ ва Европа Украина учун муҳокама қилаётган хавфсизлик кафолатлари айрим ҳолатларда тинчликпарвар кучлар Россия томонидан қилинган ҳужумларни қайтариши мумкинлигини назарда тутади.

Исроил Ғазога 200 минг тоннадан ортиқ бомба ташлаган — Ражаб Тоййиб Эрдўған

Яқинда Қора денгизда амалга оширилган ҳужумлар Қора денгизда кемалар қатнови хавфсизлигига жиддий таҳдид солмоқда. Тижорат ва фуқаролик кемаларига қилинган ҳужумлар ҳеч кимга фойда келтирмайди. Бу масала бўйича ҳар икки томонга ўз огоҳлантиришларимизни аниқ етказдик.

Теҳронда турар-жой биноси қулаб тушди, одамлар вайроналар остида қолиб кетди

Теҳроннинг Яфтобод туманида уч қаватли турар-жой биноси қулаб тушди.

Фирибгарлиги учун қидирувда бўлган шахс Истанбулдан тутиб келтирилди

2023 йилдан буён Юнусобод тумани ИИО ФМБ томонидан қидирувга эълон қилинган фуқаронинг Туркия Республикаси Истанбул шаҳрида яшириниб юргани аниқланиб, ўтказилган тезкор тадбирлар давомида қўлга олинди ва Ўзбекистонга қайтарилди.

Афғонистондан олиб келинган гиёҳвандлик воситаси тўхтатиб қолинди

Афғонистондан контрабанда қилиниб, Бухоро шаҳри ҳудудига яшириб кетилган соф вазни 4 кг 715 г бўлган «опий» моддасини хуфия жойдан олган икки шахс қўлга олинди.

Наманганда 23 нафар болага ноқонуний диний таълим берган эркак ушланди

У диний билимларни ижтимоий тармоқлардаги номаълум манбалардан мустақил ўрганган бўлиб, расмий диний маълумотга эга бўлмаган.

Бекободда пиёдани уриб юбориб каналга ташлаган ИИБ ходимига хотини ҳам ёрдам берган

Бекобод шаҳар ИИБ катта тезкор вакили мast ҳолда Nexia’да пиёдани уриб кетиб, жабрланувчига ёрдам кўрсатмаган.

«Қирғизистон аэропортлари» бешта хизматдан чиққан самолётни аукционга қўйди

Айни пайтда ушбу самолётлар «Манас» халқаро аэропорти ҳудудида жойлашган.

Кучли ёмғир Ғазодаги “Ал-Шифо” шифохонаси ва кўчирилганлар чодирларини сув остида қолдирди

Табиий офат натижасида юзлаб чодирлар вайрон бўлган.

Зеленский Берлиндаги музокаралардан сўнг “тинчлик режаси” бўйича кейинги қадамларни очиқлади

Бу учрашув келаси ҳафтанинг охирига қадар бўлиши мумкин.

Украина аҳолисининг кўпчилиги Донбассни Россияга беришни истамайди ҳамда Зеленскийга ишонади — Киев халқаро социология институти

Институт томонидан ўтказилган сўровнома иштирокчиларининг 72 фоизи қуйидаги шартларни ўз ичига олган тинчлик режасига рози бўлиши мумкинлигини билдирган: урушни ҳозирги фронт чизиғида “музлатиб қўйиш” ва Украина учун хавфсизлик кафолатлари — аммо оккупация қилинган ҳудудларни расман Россияники деб тан олмасдан. 14 фоиз иштирокчи бундай режани ҳам рад этган.

АҚШлик машҳур режиссёр Роб Райнер ва унинг рафиқаси уйида ўлик ҳолда топилди

АҚШлик машҳур кинорежиссёр Роб Райнер ва унинг турмуш ўртоғи Мишель Райнер Лос-Анжелесдаги ўз уйида ўлик ҳолда топилди.

Германия ТИВ раҳбари Россияни «НАТОга қарши урушга тайёргарлик кўришда» айблади

Германия ташқи ишлар вазири Йоханн Вадефуль Россияни «агрессив ва империалистик сиёсат» юритишда айблаб, Москва НАТОга қарши урушга тайёргарлик кўраётганини билдирди.

Колумбияда мактаб автобуси ҳалокатга учради

Губернаторнинг сўзларига кўра, ўқувчилар якшанба куни кечқурун пляжда битирув маросимини нишонлаган.

Бекободда ИИБ ходими машинада одам ўлдириб қўйиб, Сирдарёга оқизиб юборгани айтилмоқда

Бекобод туманида ИИБ Жиноят қидируви бўлими ходими Nexia-3 автомашинасида 43 ёшли пиёдани уриб юбориб, унинг ўлимига сабаб бўлган.

Трамп Вашингтонда ғалаба аркаси қурилишини эълон қилди — CNN

АҚШ президентининг айтишича, арка Париждагига ўхшаш кўринишда, лекин ўлчамлари “бошқа аркаларни соясида қолдирадиган” даражада улкан бўлади.

Марокашдаги кучли сув тошқинлари 37 кишининг ҳаётига зомин бўлди

14-декабр куни Марокашнинг Сафӣ шаҳрида кучли ёмғирлар оқибатида сув тошқинлари юз берди.