Мбаппе Кейнга етиб олди

Мбаппе Кейнга етиб олди

Ҳужумчи Килиан Мбаппе «ПСЖ» ва Франция терма жамоаси сафида жорий йилда 49-голини урди.

Ҳужумчи Лига 1 доирасида «Гавр»га қарши ўйиннинг 23-дақиқасида (2:0) ҳисобни очди. Килиан ўзининг лигадаги 15-голини урди, у айни дамда Лига 1нинг энг яхши тўпурари бўлиб турибди.

2023 йилги голлар сони бўйича Мбаппе «Бавария» ҳужумчиси Харри Кейн (49) билан тенглашиб олди.

Улардан фақат «Манчестер Сити» ҳужумчиси Эрлинг Холанд (50) олдинда. «Ан-Наср» ҳужумчиси Криштиану Роналду Португалия терма жамоаси ва клуби сафида 48 та гол урган.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!