Макрон Россия ва Украинани музокараларга қайтариш учун ҳамма нарсани қилишга чақирди

Макрон Россия ва Украинани музокараларга қайтариш учун ҳамма нарсани қилишга чақирди

Франция президенти Эммануэл Макрон Россия ва Украина томонлар музокаралар столига қайтиши учун ҳамма нарсани қилиш кераклигини айтди.

Бу ҳақда РИА Новости ёзмоқда.

“Ўйлайманки, бугун биз ҳамма нарсани қилишимиз керак, шунда иштирокчи томонлар танлаган вақтда, Украина бунга қодир бўлганда, томонлар музокаралар столига қайтишади”, деди Макрон.

Унинг сўзларига кўра, музокараларда Украина томонидан илгари сурилган талаблар, жумладан, давлат чегараларини “ҳеч бўлмаганда февраль ойида мавжуд бўлган шаклда” тиклаш талаблари инобатга олиниши керак.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!