Франция президенти Эммануэль Макрон ўз яқин ҳамкасби — молия ва бюджет вазири Амели де Моншаленни мамлакатнинг энг нуфузли аудит ташкилоти — Счет палатаси раҳбари лавозимига номзод сифатида илгари сурди. Бу қарори республиканинг сиёсий муҳитида баҳс ва танқидларга сабаб бўлмоқда.
Танқидчилар айтишича, де Моншаленнинг бу лавозимга тайинланиши ташкилотнинг мустақиллигини заифлаштириши мумкин, чунки у эндиликда жамоат бюджети ва давлат маблағлари бўйича текширув ўтказадиган тизимни бошқаради — бу эса унинг олдин ўзи ишлаб чиқарган сиёсатлар билан кесишади.
Шунингдек, оппозиция ва айрим сиёсий гуруҳлар Макроннинг президентлик муддати якунланиши арафасида ўзгача қарашдаги хусусий кишиларни муҳим давлат институтларига жойлаштириб, сиёсий меросини мустаҳкамламоқчи эканлигидан хавотир билдирди.
Амели де Моншален 40 ёшда ушбу лавозимга биринчи айланадиган аёл бўлиб, унинг амалий тажрибаси ва салоҳиятини эътироф этиш билан бирга, сиёсий ёндашуви ва бошқа танқидлар ҳам мавжуд.
Саудия Арабистони Про-Лигаси келаси ёзда 41 ёшли ҳужумчи Криштиану Роналду "Ан-Наср"ни тарк этса, лигага янги “асосий юлдуз” олиб келади. Bu ҳақда The i Paper хабар бермоқда.
Натижада жабрланувчилар жиноий гуруҳ аъзолари томонидан тақдим этилган турли банк пластик карталарига жами 9 млн 599 минг 561 рубль миқдоридаги пул маблағларини ўтказиб беришган.
Божхона қўмитасининг Тошкент ва Андижон вилоятлари божхона бошқармаларининг Контрабандага қарши курашиш бўлимлари, Давлат хавфсизлик хизматининг Тошкент ва Андижон вилоятлари бошқармалари ҳамда Ички ишлар идоралари вакилларидан иборат махсус тезкор гуруҳ синтетик гиёҳвандлик воситалари тайёрлаб келинган йирик нарколаборатория фаолиятини фош қилишди.
Айни шу рейс билан юртимизга учиб келган яна бир фуқаро шимининг чўнтаги ва пайпоқларига қиймати 907 млн сўмлик 803 грамм заргарлик буюмларини яширганлиги аниқланди.
Туркияда ҳукмрон Адолат ва тараққиёт партиясида ёпиқ эшиклар ортида амалдаги президент Ражаб Тоййип Эрдўғаннинг вориси сифатида унинг ўғли — Билал Эрдўған кўрилиши мумкин бўлган вариант муҳокама қилинмоқда. Бу ҳақда Bloomberg манбалари хабар бермоқда.