Лукашенко: "Биз бир эмас, бир нечта пандемияга қарши курашяпмиз"

Лукашенко: "Биз бир эмас, бир нечта пандемияга қарши курашяпмиз"

Беларусь Президенти Александр Лукашенконинг таъкидлашича, мамлакат бир нечта пандемия билан курашмоқда ва муаммолар атайин "яқин ака-укалар" томонидан уюштирилмоқда.

БелТА маълумотларига кўра, Лукашенко душанба куни КГБ раҳбари Валерий Вакулчик билан учрашувда, аслида, мамлакатда бир нечта "пандемия" рўй бераётганини айтди. "Соғлиқни сақлаш соҳасидаги пандемия. Худога шукурки, биз буни аста-секин енгяпмиз. Буни инкор этолмайсиз", — деди президент.

"Сайловлар муносабати билан бизга сиёсий пандемия қўйилди, иқтисодий пандемия (дунёдаги инқироз бизнинг айбимиз эмас, бизнинг бахтсизлигимиз). Бошқа бир қатор пандемиялар чегараларимиз атрофида кезиб юрибди. Биз бу пандемиклар билан ёнма-ёнмиз. Уларни енгиш керак.

Ҳали ахборот пандемиясини айтмадим. Бошқа барча пандемиялар айнан ахборот пандемиясидан бошланади. Биродарларимиз оммавий ахборот воситалари орқали муаммо яратишга уринмоқда. Аммо биз ҳаммасини кўриб турибмиз", — дея қўшимча қилди Беларусь раҳбари.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!