Лондонда қироллик отлари машғулот вақтида қочиб кетди

Лондонда қироллик отлари машғулот вақтида қочиб кетди

Лондонда машғулот пайтида қочиб кетган қироллик отлари кўчаларда вайронагарчиликни келтириб чиқарди. Натижада 5 киши тан жароҳати олган ва бахтсиз ҳодисада яраланган 5 киши шифохонага олиб кетилган.

Британия ОАВларининг хабар беришича, ҳодиса эрталаб Букингем саройи яқинидаги машғулот вақтида содир бўлган.

Лондонда Қироллик отлиқ полкига тегишли 5 та от Белгравиа ҳудудидаги кундалик машғулотлар вақтида чавандозларини ташлаб қочиб кетган. Кўчаларда тез югураётган отлар ваҳима келтириб чиқарган.

Хабарларга кўра, отлардан бири Букингем саройи кўчасида машинага, бошқа от эса сайёҳлик автобусига келиб урилган.

“Бироз вақт ўтгач, атрофдагиларнинг ёрдами билан отлар ушланиб, ветеринарга олиб кетилган”,– дейилади хабарда.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!