Лондонда қиролича Елизавета II шарафига темир йўл линияси очилди

Лондонда қиролича Елизавета II шарафига темир йўл линияси очилди

Темир йўл линияси 25 миллиард долларга тушди, дея хабар берди UPI.

Буюк Британия қироличаси Елизавета II сешанба куни Лондоннинг Паддингтон вокзалига ташриф буюриб, ўзи шарафига қурилган «Elizabeth Line»ни очди.

Қиролича кенжа ўғли шаҳзода Эдвард билан бирга маросимдан мамнун бўлди. Маросимда Елизавета II шарафига ёдгорлик лавҳаси ҳам очилди.

Маросимда бош вазир Борис Жонсон, Лондон мэри Садик Хан ва Лондон транспорт комиссари Энди Байфорд иштирок этди.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!