Ломбардлар Марказий банкдан лицензия олмасдан ўз фаолиятини бошлаши мумкин

Ломбардлар Марказий банкдан лицензия олмасдан ўз фаолиятини бошлаши мумкин

«Лицензиялаш, рухсат бериш ва хабардор қилиш тартиб-таомиллари тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни қабул қилинганлиги муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш ҳақидаги Қонун (ЎРҚ–721-cон, 12.10.2021 й.) қабул қилинди.

Унга кўра, «Ўзбекистон Республикасининг Марказий банки тўғрисида»ги Қонунга ўзгартиришлар киритилди.

Киритилган ўзгаришларга кўра, эндиликда ломбардлар Марказий банк томонидан лицензияланадиган ташкилотлар рўйхатидан чиқарилди ва улар ўз фаолиятини хабардор қилиш тартибида амалга оширадилар.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!