Лицейни аъло баҳога битирганлар "Юридика"га тест синовларисиз қабул қилинади

Лицейни аъло баҳога битирганлар "Юридика"га тест синовларисиз қабул қилинади

Бугун Президентининг юридик таълим ва фанни тубдан такомиллаштиришга доир Фармони қабул қилинди. Ҳужжат қуйидаги янгиликларни ўз ичига олади.

Самарқанд, Наманган ва Термиз давлат университетларида юридик факультетлар ташкил этилади. 

Ўзбекистон Республикаси Фанлар академиясининг Давлат ва ҳуқуқ институти ташкил этилади. 

ТДЮУда Халқаро ҳуқуқ ва қиёсий ҳуқуқшунослик факультети ташкил этилади. 

ТДЮУда базавий олий юридик маълумотга эга бўлган шахслар 
учун ишлаб чиқаришдан ажралмаган ҳолда магистратура йўналишида масофавий, сиртқи ва кечки ўқитиш дастурлари жорий этилади. 

Базавий олий юридик маълумотга ҳамда давлат ҳокимияти ва бошқаруви марказий органларида юридик йўналиш бўйича камида беш йил иш стажига эга бўлган раҳбар ходимларни магистратурага ишлаб чиқаришдан ажралмаган ҳолда масофавий, сиртқи ва кечки ўқитиш дастурлари бўйича ўқиш учун қабули тегишли давлат органининг биринчи раҳбари тавсиясига кўра, кириш тест синовларисиз, тўлов-контракт асосида амалга оширилади. 

⚡️  “Юриспруденция” йўналиши бўйича бакалавриатни имтиёзли тугатган битирувчиларни ТДЮУ магистратурасига тест синовларисиз, тўлов-контракт асосида, ўқиш қийматининг 50 фоизини тўлаб, ўқишни тугатгандан сўнг ТДЮУ, юридик факультетлар, юридик техникумлар ва ТДЮУ қошидаги лицейда камида уч йил узлуксиз ишлаш мажбуриятини юклаган ҳолда қабул қилиш тартиби жорий этилади. 

⚡️  2021/2022 ўқув йилидан бошлаб ТДЮУ қошидаги академик лицейнинг барча фанлар бўйича юқори натижаларга эга битирувчилари ТДЮУга кириш тест синовларисиз, якка тартибда суҳбат ўтказиш орқали, тўлов-контракт асосида кириш ҳуқуқига эга бўлади.
 


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!