Ленин ҳайкали ағдарилди; электр, сув ва уяли алоқа хизмати узилди

Ленин ҳайкали ағдарилди; электр, сув ва уяли алоқа хизмати узилди

DW мухбири Ник Конолли Украина ҳарбийлари билан Россия чегарасида жойлашган Курскдаги Суджа шаҳрига қисқа сафар қилди.

Россиянинг Суджа шаҳри, Курск вилоятидан узоқ жанубда ва Украинанинг Суми шаҳри чегараси нариги томонида, тахминан бир ҳафтадан бери Украина назорати остида.

Украина мухбирларга назорат остида бўлган шароитда чегаранинг нариги томонидаги шаҳарни қисқача кўриш учун ўз ҳарбий кучларига ҳамроҳлик қилишга рухсат берди. Улар орасида DW'нинг Украинадаги мухбири Ник Конолли ҳам бор эди.

Коноллининг хабар беришича, ўз вақтида қочиб қутула олмаган тинч аҳоли икки ҳафтадан бери электр, сув ва мобил алоқа сигналисиз қолган, Россиянинг қолган қисмидаги оилалари билан алоқалари узилган.

Унинг Украина аскарлари назорати остидаги ташрифи бир неча соат давом этди.

У ташқарида, ертўлага яқин жойда ўтирган бир неча маҳаллий аҳоли билан гаплашди. Конолли кўчалар бўм-бўш ва хавфли эканлигини, оёқ остида портламай қолган гранаталар кўплигини ва кўпинча электр генераторларининг шовқини эшитилишини айтди.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!