Латвия Ташқи ишлар вазирлиги раҳбари коррупция можароси туфайли истеъфога чиқди

Латвия Ташқи ишлар вазирлиги раҳбари коррупция можароси туфайли истеъфога чиқди

Кришьянис Кариньш10 апрель куни ўз лавозимини тарк этади, деб хабар беради Delfi. Эртаси куни парламент янги ташқи ишлар вазири номзодини овозга қўйиши кутилмоқда. ОАВ бу лавозимни Сейм раисининг амалдаги ўринбосари Занда Калниня-Лукашевица эгаллаши мумкинлигини тахмин қилмоқда.

22 март куни Латвия Бош прокуратураси бюджет маблағларини ўғирлаш бўйича жиноий иш қўзғатишни бошлади. Бунга Каринс бош вазирлик даврида 32 марта хорижга шахсий самолётларда учиб, мамлакат буджетига 613 минг еврога тушгани ҳақидаги маълумот сабаб бўлган. Сиёсатчига ҳали расман айблов қўйилгани йўқ.

Кариньш 2023 йил сентябрида ташқи ишлар вазири лавозимига тайинланган эди. 2019-2023 йилларда республика бош вазири лавозимида ишлаган. Сиёсатчи Европарламентга бўлажак сайловларда Латвиянинг ҳукмрон «Янги бирлик» партияси рўйхатида иккинчи ўринни эгаллаб турибди.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!