Лапорта Хави қандай ҳолатда қарорини ўзгартириши мумкинлигини айтди

Лапорта Хави қандай ҳолатда қарорини ўзгартириши мумкинлигини айтди

"Барселона" президенти Жоан Лапорта Хави Эрнандес кетиш ҳақидаги қарорини қайта кўриб чиқиши мумкинлигини яна бир бор таъкидлади.

Январь ойи охирида "блауграна" бош мураббийи мавсум охирида ўз лавозимини тарк этишини маълум қилганди. Кейинчалик мутахассис жамоани Чемпионлар лигасида ғалаба қозонган тақдирда ҳам фикридан қайтмаслигини тан олди. Шунга қарамай, Каталония гиганти раҳбари ҳамон мураббийни қолишга кўндириши мумкинлигига ишонмоқда.

"Ўйлайманки, агар биз совринларни қўлга киритсак, Хави ўз қарорини қайта кўриб чиқади. Мавсум охирида гаплашамиз. Баъзида қарорлар ўзгаради", - деди каталонияликлар президенти.

"Барселона" Ла Лигада "Реал"дан 8 очко ортда қолиб, иккинчи ўринда бормоқда. Чемпионлар лигасида Хави шогирдлари чорак финал босқичида "ПСЖ"га қарши майдонга тушади.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!