Кушербаев сўнгги пайтлардаги "жуда тушунарсиз ҳолат" ҳақида фикр билдирди

Кушербаев сўнгги пайтлардаги "жуда тушунарсиз ҳолат" ҳақида фикр билдирди

Депутат Расул Кушербаев телеграмдаги саҳифасида сўнгги пайтларда кузатилаётган жуда тушунарсиз ҳолат ҳақида фикр билдирди.

"Жуда тушунарсиз ҳолат: сўнгги вақтларда интернетда тарқалаётган кўплаб видеоларда негадир далада фермерни еридаги озиқ овқат махсулотини ҳайдатиб пахта экишга мажбурлаётган, камбағални уйини суғориладиган ердаги ўзбошимча уй, деб буздиришда фаол юриб кўринаётган ҳам ички ишлар ходимлари.

Бироқ "Ички ишлар органлари тўғрисида"ги, "Фермер хўжалиги тўғрисида"ги ва бор ана "Деҳқон хўжалиги тўғрисида"ги қонунларни қайта-қайта ўқиб ҳам ички ишлар ходимларининг қишлоқ хўжалиги ишларида иштирок этишига доир вазифа ва мажбуриятларини тополмаяпман. Лекин амалда ҳамма иш: "ички ишлар ходимининг қонуний талаби" кўринишида кетаяпти. Қонунда бўлмаса, қанақа қонуний талаб? Кейин ким ёмон "милиция" ёмон.

Қоғоз бошқа, амал бошқа телба-тескарилик", —

деб ёзади Кушербаев.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!