Кучли вирус қайтди ва бутун дунё бўйлаб компьютерларни эгаллаб олди

Кучли вирус қайтди ва бутун дунё бўйлаб компьютерларни эгаллаб олди

2017 йилда бутун дунё бўйлаб компьютерларга ҳужум қилган WannaCry вируси энг кенг тарқалган «талончи-вирус»га айланди. Бу ҳақда «Касперский лабораторияси» мутахассислари ҳисоботида маълум қилинди.

Таҳлилчиларнинг ҳисоб-китобига кўра, сўнгги ойларда WannaCry компания мижозлари компьютерларига ҳужумлар сони бўйича биринчи ўринни эгаллаб турибди. Ушбу вирус ёрдамида амалга оширилган ҳужумлар улуши умумий миқдордан деярли 29 фоизни ташкил қилади.

WannaCry’дан кейин иккинчи ўринни GandCrab трояни янги версиялари эгаллади. Ушбу дастур компьютерларнинг 12 фоизидан кўпроғига ҳужум қилди.

Шунингдек, мутахассислар фикрича, «етакчи» вируслар орасида Crysis, Shade, PolyRansom ва Cryakl бор. Сўнггиси вируслар рейтингида учинчи ўрнини эгаллаб турибди - унинг ёрдами билан ҳужумларнинг деярли 9 фоизи амалга оширилди.

WannaCry компьютер вирусининг энг охирги йирик ҳужуми Boeing авиасозлик компаниясига қарши қаратилди. Зарарли дастурий таъминотнинг янгиланган версияси ташкилот баъзи тизимларига таъсир кўрсатди.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ банкоматлардан пул ўғирлайдиган жуда кучли восита фош этилганди.

Kun.uz


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!