Мадриднинг "Реал" клубида Жозе Моуриньюнинг ёрдамчиси бўлиб ишлаган Айтор Каранка португалиялик мутахассис ва жамоанинг ўша пайтдаги юлдузи Криштиану Роналду ўртасида кечган кескин суҳбат ҳақида гапириб берди.
"Испания Кубоги доирасидаги "Валенсия"га қарши ўйиндан сўнг Моуринью Криштиануга танбеҳ берди. Роналду эса барчанинг кўз ўнгида, деярли йиғлагудек ҳолатда унга жавоб қайтарди: "Мен сени шунчалик қўллаб-қувватлаган эдим-а...".
Балки, Жозе айнан шундай реакцияни келтириб чиқариш учун бу ишни қилгандир. Мен сени бутун кийиниш хонаси олдида койияпман, чунки сен менинг энг ишонган инсонимсан. Жозе ва биз мураббийлар штаби сифатида қабул қилган ҳар бир қарор фақат жамоа манфаати учун эди", — дея Каранканинг сўзларини келтирмоқда "Marca".
Эслатиб ўтамиз, Жозе Моуринью 2010 йилдан 2013 йилгача "Қироллик клуби"ни бошқарган.
Энди қамчи керак бўлади. Шунинг учун ёшларни тайёрламоқдамиз. “Зумер”ларга спорт залига боришни ва эркакларга хос спорт турлари билан шуғулланишни маслаҳат бераман.
Чагаев нутқи давомида Ўзбекистон ва Россия ўртасидаги муносабатлар ҳозирда яхши эканини, Валуевга ўхшаганлар эса буни бузишга ҳаракат қилаётганини айтди.
Бошловчининг: «Одамлар ўзига зарар бераётганини тушуниб етиши учун нега давлат худди „болға“ каби тепасида туриши керак?» деган саволига жавобан, Саида Мирзиёева асл ўзгаришлар секин-аста, вақт ўтиши билан рўй беришини айтди.
Маълум бўлишича, 2026 йил 24 январь куни соат 19:40 атрофида Истанбул шаҳрининг Шишли туманида чиқиндилар орасидан буюм териб юрган фуқаро контейнер ичида ўралган, бош қисми мавжуд бўлмаган жасадни аниқлаб, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларга хабар берган.
АҚШнинг Миграция ва божхона назорати хизмати (ICE) бюрократик хатолик туфайли 2022 йилда содир этилган ва мамлакат тарихидаги энг йириклардан бири ҳисобланган — тахминан 100 миллион долларлик қимматбаҳо буюмлар ўғирланиши ишида гумон қилинган шахсни депортация қилди.
Ташқи ишлар вазирлиги матбуот котиби Аҳрор Бурхоновнинг маълум қилишича, 8 нафар Ўзбекистон фуқаросига умрбод озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланган.
Украина президенти Владимир Зеленский айтишига кўра, Россия ҳар ойда тахминан 35 минг ҳарбийни йўқотмоқда. Бу ўтган йилнинг шу ойидаги 14 минг одам билан солиштирганда сезиларли ўсишдир.
Россияда 2-Ғарбий округ ҳарбий судининг уч судьядан иборат ҳайъати Аҳмаджон Қурбоновни радиация, кимёвий ва биологик ҳимоя кучлари бошлиғи генерал-лейтенант Игор Кирилловнинг ўлимига сабаб бўлган террорчилик ҳужумини содир этганликда айбдор деб топди ва умрбод қамоқ жазосига ҳукм қилди.
Туркиянинг туризм пойтахти Анталия ҳар бир фаслга мос, жаҳон даражасидаги тематик парклари билан ўйин-кулги, ижодкорлик ва саргузаштни уйғунлаштирган жозибали сайёҳлик манзилидир. Шаҳар замонавий аттраксионлар ҳамда интерактив тажрибаларга бойлиги билан эътиборни тортади.
22 январь куни Европа парламенти Еврокомиссия раиси Урсула фон дер Ляйенга нисбатан МЕРКОСУР билан тузилган келишув сабабли ишончсизлик вотуми бўйича овоз беради.
У тақиқланган воситаларни Тошкентга олиб келгач, гиёҳванд моддалар савдоси билан шуғулланувчи бошқа шеригига 13 200 доллар ва 19 миллион 900 минг сўм нақд пул эвазига пулламоқчи бўлган.