Иммиграция хизмати агентлари ҳаракатлари сабаб АҚШнинг Миннеаполис шаҳрига штат Миллий гвардияси йўналтирилмоқда, шаҳарда иммиграция хизматлари икки одамни ўлдиргани учун намойишлар авж олган — The Insider.
Миннеаполис шаҳри жойлашган Миннесота штати губернатори Тим Уолц бу ҳақдаги қарор ўтган ҳафтадаёқ қабул қилинганини айтди. Унинг айтишича, вазият ёмонлашган тақдирда тезроқ жавоб қайтариш имконига эга бўлиш учун гвардия бўлинмалари штат ихтиёрида хизмат қилиш режимига ўтказилган.
Губернаторнинг сўзларига кўра, миллий гвардияни жойлаштириш Ҳеннепин округи шерифи идораси, Штат патрули ва бошқа идоралар билан мувофиқлашган ҳолда амалга оширилмоқда.
Шунингдек, Уолц Миннеаполисга иммиграция операцияларини ўтказиш учун келган федерал агентлар ҳаракатларини кескин танқид қилди. У 37 ёшли АҚШ фуқароси ва ветеранлар шифохонасида ишлаган тиббий ходим Алекс Преттининг ўлимига олиб келган отишма видеосини кўрганини айтди ва АҚШ Ички хавфсизлик вазирлигининг “марҳум қуролли қаршилик кўрсатгани” ҳақидаги расмий версияни “бемаънилик” деб атади.
"Федерал кучлар Миннесотада инсонларни ўлдириб, тартибсизлик келтириб чиқармоқда. Шунингдек, улар намойишчиларни кескин усуллар билан тарқатди, аҳолига нисбатан кўзни ёшлантирувчи газни аёвсиз қўллади ва кейин воқеа жойини тарк этди, оқибатда эса юзага келган муаммоларни бартараф этиш штат ва шаҳар ҳокимиятлари зиммасига тушмоқда", — дея норозилик билдирди Уолц.
Энди қамчи керак бўлади. Шунинг учун ёшларни тайёрламоқдамиз. “Зумер”ларга спорт залига боришни ва эркакларга хос спорт турлари билан шуғулланишни маслаҳат бераман.
Чагаев нутқи давомида Ўзбекистон ва Россия ўртасидаги муносабатлар ҳозирда яхши эканини, Валуевга ўхшаганлар эса буни бузишга ҳаракат қилаётганини айтди.
Бошловчининг: «Одамлар ўзига зарар бераётганини тушуниб етиши учун нега давлат худди „болға“ каби тепасида туриши керак?» деган саволига жавобан, Саида Мирзиёева асл ўзгаришлар секин-аста, вақт ўтиши билан рўй беришини айтди.
Маълум бўлишича, 2026 йил 24 январь куни соат 19:40 атрофида Истанбул шаҳрининг Шишли туманида чиқиндилар орасидан буюм териб юрган фуқаро контейнер ичида ўралган, бош қисми мавжуд бўлмаган жасадни аниқлаб, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларга хабар берган.
Ташқи ишлар вазирлиги матбуот котиби Аҳрор Бурхоновнинг маълум қилишича, 8 нафар Ўзбекистон фуқаросига умрбод озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланган.
Украина президенти Владимир Зеленский айтишига кўра, Россия ҳар ойда тахминан 35 минг ҳарбийни йўқотмоқда. Бу ўтган йилнинг шу ойидаги 14 минг одам билан солиштирганда сезиларли ўсишдир.
Россияда 2-Ғарбий округ ҳарбий судининг уч судьядан иборат ҳайъати Аҳмаджон Қурбоновни радиация, кимёвий ва биологик ҳимоя кучлари бошлиғи генерал-лейтенант Игор Кирилловнинг ўлимига сабаб бўлган террорчилик ҳужумини содир этганликда айбдор деб топди ва умрбод қамоқ жазосига ҳукм қилди.
Туркиянинг туризм пойтахти Анталия ҳар бир фаслга мос, жаҳон даражасидаги тематик парклари билан ўйин-кулги, ижодкорлик ва саргузаштни уйғунлаштирган жозибали сайёҳлик манзилидир. Шаҳар замонавий аттраксионлар ҳамда интерактив тажрибаларга бойлиги билан эътиборни тортади.
22 январь куни Европа парламенти Еврокомиссия раиси Урсула фон дер Ляйенга нисбатан МЕРКОСУР билан тузилган келишув сабабли ишончсизлик вотуми бўйича овоз беради.
У тақиқланган воситаларни Тошкентга олиб келгач, гиёҳванд моддалар савдоси билан шуғулланувчи бошқа шеригига 13 200 доллар ва 19 миллион 900 минг сўм нақд пул эвазига пулламоқчи бўлган.
Покистоннинг Карачи шаҳрида савдо марказида содир бўлган йирик ёнғин оқибатида ҳалок бўлганлар сони 14 кишига етди. Яна 70 дан ортиқ одам бедарак йўқолган деб ҳисобланмоқда.