Нашр маълумотларига кўра, Эронда оммавий норозилик намойишлари давомида фақатгина 8–9 январ кунларининг ўзида 30 минг нафарга яқин одам ўлдирилган бўлиши мумкин. Тime бу маълумотларни Эрон Соғлиқни сақлаш вазирлигининг икки нафар юқори лавозимли мансабдорига таяниб хабар бермоқда.
Қурбонлар сони жуда кўп экани сабаб, ҳатто жасадлар учун мўлжалланган қоплар ҳам тугаб қолгани, тез ёрдам машиналари ўрнига жасадларни олиб кетиш учун юк машиналаридан фойдаланилгани айтилмоқда, деб ёзади журнал.
АҚШда жойлашган HRANA инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилиш ташкилоти маълумотларига кўра, Эронда 2025 йил охирида бошланган ҳукуматга қарши намойишлар давомида камида 5 495 киши ҳалок бўлган, улардан 5 149 нафари намойишчилар ҳисобланади.
Шунингдек, HRANA яна 17 031 эҳтимолий ўлим ҳолатини текширмоқда. Фаолларнинг маълум қилишича, 7 403 киши оғир жароҳат олган, Эрон хавфсизлик кучлари эса 40 887 кишини ҳибсга олган.
Аввалроқ Эрон ташқи ишлар вазири Аббос Ароқчи мамлакатдаги намойишларда 3 117 киши ҳалок бўлганини маълум қилганди. Ароқчи қурбонларнинг 2 427 нафари тинч аҳоли ва хавфсизлик кучлари ходимлари, 690 нафари эса “террорчилар” эканини билдирганди.
Яқин Шарқда вазият кескинлашиб бораётган паллада Кўрфаз давлатлари АҚШнинг уларни ҳимоя қилиш салоҳиятига ишончни йўқотди, деб хабар бермоқда Foreign Policy журнали.
Fox News бошловчиси Брайан Килмид Можтаба Хоманаий янги олий раҳбар деб эълон қилинганидан кейин АҚШ президенти Доналд Трамп билан суҳбатлашганини хабар қилди.
Эрон БАА ва Иорданиядаги Американинг "THAAD" ракетага қарши мудофаа радарларини йўқ қилди, деб хабар бермоқда Ислом инқилоби муҳофизлари корпуси (ИИМК).
Ижтимоий тармоқларда тарқалган маълумотларга, шунингдек, мамлакат ичидаги исмини ошкор қилишни истамаган манбалар Тожикистон Республикаси Президенти Имомали Раҳмоннинг вафотини тасдиқлади.
Эрон Миллий хавфсизлик кенгаши котиби Али Лариджани Вашингтон "ўз хатосини тан олмагунча ва унга жавоб бермагунча", Теҳрон "АҚШни тинч қўймаслигини" маълум қилди.
Сўнгги кунларда айрим оммавий ахборот воситалари ва ижтимоий тармоқларда 2026 йил 9 март куни Исроилнинг Йехуд шаҳрида қурилиш майдонида содир бўлган ракета ҳужуми оқибатида ҳалок бўлган шахс ҳақида хабарлар тарқалмоқда.
Washington Post газетаси ҳам илгари Москва Эронга Яқин Шарқдаги Америка кучларига ҳужумлар учун разведка маълумотларини тақдим этаётгани ҳақида хабар берган эди.
Жорий йилнинг 6 март куни Туркия ҳудудида ўлдирилган ва маълум вақт давомида қидирувда бўлган, асли самарқандлик 46 ёшли Дилафруз Чуллиеванинг жасади Ўзбекистон Республикасининг Истанбул шаҳридаги Бош консулхонаси ҳамда Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги кўмагида Ўзбекистонга қайтарилди.
Эрон Ормуз бўғозига миналар ўрнатаётгани ҳақида хабар берилди. Бу ҳақда америкалик ОАВ разведка маълумотларига таяниб хабар қилди. CBS ва CNN маълумотларига кўра, Теҳрон бир неча ўнлаб миналарни жойлаштирган ва яна юзлаб миналар ўрнатиши мумкин.
Халқаро стратегик тадқиқотлар институтининг “The Military Balance 2026” ҳисоботига таяниб, дунё армияларининг шахсий таркиби бўйича рейтингини эълон қилди.