Миннеаполис шаҳар полицияси бошлиғи Браян О'Ҳаранинг маълум қилишича, АҚШ Иммиграция ва божхона хизмати (ICE) агентлари томонидан ўққа тутилган эркак олган жароҳатлари оқибатида воқеа жойида вафот этган. Ҳодиса уни қўлга олиш жараёни чоғида содир бўлган.
Бир нечта гувоҳлар кўрсатма берган. Миннесота штатининг Жиноятларни тергов қилиш бюроси ҳодиса жойида мустақил текширувни бошлаб юборган.
Маълумотларга кўра, бир неча агент эркакни аввал ерга йиқитган, бир неча бор калтаклаган, шундан сўнг уни отиб ташлаган. АҚШ Ички хавфсизлик вазирлиги бу шахс қуролланган бўлганини, ходимлар ўз ҳаёти учун хавф туғилгани сабабли унга ўқ узганини билдирди.
"Бу январ ойи давомида Миннеаполисда ICE ходимлари қурол ишлатган учинчи ҳолат ҳисобланади. Январ ойининг бошида ICE ходими 37 ёшли маҳаллий аҳоли вакили Рене Никол Гудни отиб ўлдирган, 14 январ куни эса ICE ўтказган операция вақтида Венесуэладан бўлган мигрант оёғидан яраланган", дея қайд этади CNN.
Шу билан бирга, шаҳарда ICE фаолиятига қарши йирик намойишлар давом этмоқда. Намойишчилар марказий кўчаларни, ҳатто аэропортнинг бир қисмини ҳам тўсиб қўйган. Вазият тобора кескинлашиб бормоқда, намойишчилар Трампнинг иммиграция кампаниясини тўлиқ тўхтатишни талаб қилишмоқда.
Эрон Олий Миллий Хавфсизлик Кенгаши котиби Али Ларижоний АҚШ ва Исроил ҳужуми бошланганидан бери ҳеч бир мусулмон давлати Эронга ёрдам бермаганини айтди.
Эрон Миллий хавфсизлик кенгаши котиби Али Лариджани Вашингтон "ўз хатосини тан олмагунча ва унга жавоб бермагунча", Теҳрон "АҚШни тинч қўймаслигини" маълум қилди.
Электр энергиясидан ноқонуний фойдаланганлик ҳолати бўйича расмийлаштирилган далолатнома юзасидан ҳисобланган жами 1,8 млрд сўм жарима суммасини 210 млн сўмга тушириб бериш эвазига 10 минг АҚШ доллари талаб қилади.
Терговчиларнинг сўзларига кўра, ҳибсга олинган шахснинг кўрсатмалари билан тасдиқланганидек, у жасадни вақтинча балконда яширган, ўзига хос ҳидни қўшниларига каптар боқиш орқали боғлаган, шундан сўнг қолдиқларни маиший чиқиндиларни йиғиш тизими орқали йўқ қилган.
Аёл Туркия фуқароси бўлган шахс билан шаръий никоҳ асосида турмуш қурган, бироқ ушбу никоҳ расмий тартибда қайд этилмаган. Никоҳ маросими Наманган вилоятининг Чуст туманида ўтказилган.
Буюк Британиянинг Ўзбекистондаги собиқ элчиси Крейг Мюррейнинг айтишича, АҚШ ва Исроилнинг Эронга қарши ҳарбий операцияси тўлиқ муваффақиятсизликка учраган.
Буюк Британия бош вазири Кир Стармер Politico нашрига берган интервьюсида Эрон томонидан тўсиб қўйилган Ҳўрмуз бўғозини очиш осон бўлмаслигини маълум қилди.