Урсула фон дер Ляйеннинг Х ижтимоий тармоғида ёзишича, Владимир Зеленский Евроиттифоқнинг қўлловига ишониши мумкин, чунки "Украина ўзининг Евроинтеграция йўлида" аллақачон катта ютуқларга эришган.
"Украина шу мустаҳкам пойдевор асосида ҳаракат қилишда давом этиши ва қонун устуворлигининг асосий таянчларидан бири бўлган мустақил коррупцияга қарши органларни сақлаб қолиши лозим", — дея таъкидлади фон дер Ляйен.
Жорий ҳафтада Украинада шу кунгача мустақил бўлган коррупцияга қарши курашувчи икки орган — Коррупцияга қарши миллий бюро (НАБУ) ва Коррупцияга қарши махсус прокуратура (САП) президент томонидан тайинланадиган бош прокурорга бўйсундирилди.
Бу икки орган мамлакатда 2014 йилги инқилобининг асосий ютуқларидан бири сифатида қаралади. Бу қарор мамлакатда оммавий норозиликларга сабаб бўлди, шунингдек, Киевнинг Европадаги ҳамкорлари орасида ҳам тушунмовчилик уйғотди. Орадан икки кун ўтиб, Зеленский янги қонун лойиҳасини киритди. Унга кўра, НАБУ ва САП мустақиллиги амалда тикланади. Кутилишича, Олий Рада бу қонун лойиҳасини 31 июл куни, таътилни муддатидан илгари якунлаб, кўриб чиқади.
"Ливерпуль" форварди Муҳаммад Салоҳ АПЛнинг 16-туридан ўрин олган "Брайтон"га қарши ўйинда бир клуб сафида энг кўп голларда иштирок этиш бўйича Англия Премьер-лигаси рекордини ўрнатди.
Ўзбекистон миллий терма жамоаси бош мураббийи Фабио Каннаваро бугунги Ўзбекистон U-17 - Италия U-17 ўйини олдидан ўз Instagram саҳифасига пост жойлади.
Тожикистон ташқи бозорларга фақат мамлакатнинг жануби-ғарбий қисмида Ўзбекистон энергия тизими (500 кВт «Регар-Ғузор» электр узатиш линияси) орқали чиқади.
«Истанбул Башакшеҳир» жамоаси бош мураббийи Нури Шахин Ўзбекистон миллий терма жамоаси сардори Элдор Шомуродов ҳақида фикр билдирди, дея хабар қилади Sports.kz Milliy Futbolimiz манбасига таяниб.
Институт томонидан ўтказилган сўровнома иштирокчиларининг 72 фоизи қуйидаги шартларни ўз ичига олган тинчлик режасига рози бўлиши мумкинлигини билдирган: урушни ҳозирги фронт чизиғида “музлатиб қўйиш” ва Украина учун хавфсизлик кафолатлари — аммо оккупация қилинган ҳудудларни расман Россияники деб тан олмасдан. 14 фоиз иштирокчи бундай режани ҳам рад этган.
Германия ташқи ишлар вазири Йоханн Вадефуль Россияни «агрессив ва империалистик сиёсат» юритишда айблаб, Москва НАТОга қарши урушга тайёргарлик кўраётганини билдирди.
Австралия бош вазири Энтони Албанезе Сиднейдаги Бонди-бич соҳилида содир этилган, 15 нафар инсон ҳалок бўлган ҳужумдан сўнг мамлакатда қурол тўғрисидаги қонунларни кучайтириш таклифи билан чиқди.
Лос-Анжелесда голливудлик актёр ва режиссёр Роб Райнерга тегишли уйда бир эркак ва бир аёл ўлик ҳолда топилди, деб хабар бермоқда маҳаллий оммавий ахборот воситалари.
Суданнинг бир нечта шаҳарларида минглаб одамлар армияни қўллаб кўчаларга чиқди. Бу намойишлар, давлат органлари чақирувига биноан, мамлакатдаги ҳарбий ҳаракатларни қўллаб-қувватлаш мақсадида ташкил этилди.