«Корзинка» супермаркетлар тармоғи «Кундалик харидлар учун энг арзон нархлар» дастури тўғрисида баёнот берди

A A A
«Корзинка» супермаркетлар тармоғи «Кундалик харидлар учун энг арзон нархлар» дастури тўғрисида баёнот берди

«Корзинка» супермаркетлар тармоғининг бош директори Руд Педерсен Рақобатни ривожлантириш ва истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш қўмитаси раҳбарияти билан учрашди ва 2024 йил май ойида бошланган «Кундалик харидлар учун энг арзон нархлар» кенг қамровли дастури юзасидан баёнот билан чиқиш қилди. Ушбу қадам вақтинчалик акция эмас, балки компаниянинг нархлар бўйича янги стратегияси ҳисобланади ва у кундалик харидлар учун товарлар саватига арзон нархларни шакллантиришга қаратилган.

Биз «Корзинка» супермаркетлар тармоғида доимо мижозларимизга энг яхши шароитлар, нархлар ва хизмат тақдим этишга интиламиз. 2024 йил май ойида Корзинка ўзининг нарх сиёсатини ўзгартириш ва мунтазам амалда бўладиган — «Кундалик харидлар учун энг арзон нархлар» дастурини яратиш йўлида стратегик қарор қабул қилди.

Истеъмолчиларга кундалик харидлар учун товарлар саватига барқарор арзон чакана нархларни бир жойнинг ўзида тақдим этиш тармоғимиз мақсадидир. Бу харидлар жараёнини осонлаштиради, қўшимча қулайлик яратади ва энг аввало, юртдошларимиз рўзғори учун молиявий босимни камайтиришга имкон беради.

11111111.jpg
Чапдан ўнгга: юридик хизмат бошлиғи ўринбосари Ойбек Мамарасулов, Маркетинг департаменти директори Малик Каримов, Бош директор Руд Педерсен, ташқи коммуникациялар бўлими бошлиғи Дониёр Расулов

«Энг арзон нарх» дастури вақтинчалик акциялардан фарқли ўлароқ, мунтазам ишга туширилган ва мазкур асосий товарларга нисбатан Компаниямиз томонидан устаманинг сезиларли камайтирилиши йўли билан харидорларимиз учун қўшимча қиймат яратишни кўзлайди. Биз ўзимиз учун стратегик — биринчи навбатда зарур товарларга энг арзон нархларни мунтазам асосда сақлаб туриш масъулиятини қабул қилдик.

Биз дўконларимизда энг паст нархларни белгилаш учун бозорларда, супермаркетларда ва бошқа чакана савдо нуқталаридаги нархларни мунтазам равишда кузатиб борамиз, шунингдек, товарларнинг сифати ва сақлаш шароитларига эътибор берамиз. «Энг арзон нарх» каталогида келтирилган товарлар саватчасига энг арзон нархлар белгиланади ва товарларнинг айрим турлари бўйича нархлар баъзан бозорнинг бошқа иштирокчилари билан тенг бўлиши ҳолатлари учраб туриши мумкин. Мониторинг давомида биз бошқа чакана савдо нуқталаридаги мунтазам чакана нархларга эътибор қаратамиз. Рақобатчиларнинг узоқ муддатли давомийликка эга бўлмаган, қисқа муддатли акциялари пайтида улар саватнинг маълум бир алоҳида товарлари бўйича биз билан бир поғонадан жой олишлари мумкин. Бироқ биз шуни қатъият билан маълум қиламизки, ушбу ижтимоий тўплам учун нарх бозорда энг яхшиси бўлиши учун зарур барча чораларни кўрамиз.

2024 йил 15 июлида Ўзбекистон Республикаси Рақобатни ривожлантириш ва истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш қўмитаси мазкур дастурда фойдаланилган реклама хабари сабабли компаниямизга нисбатан иш очилиши ҳақида маълум қилди. Шу ўринда биз очиқлик ва шаффофлик тамойилларимизга содиқ қолган ҳолда, жамоатчиликни тармоғимизнинг нархларни шакллантириш сиёсатидаги биринчи навбатда зарур бўлган ушбу маҳсулотларга нисбатан жиддий ўзгаришлар ҳақида хабардор қилганимизни таъкидлаб ўтишимиз жоиз.

16 июль санасида мазкур иш бўйича тинглов бўлиб ўтди ва биз зарур барча маълумотни Қўмитага тақдим этдик.

Мижозларимиз ва давлат билан мулоқотда биз учун ҳалоллик ва шаффофлик ниҳоятда муҳимлигини таъкидламоқчимиз. Биз қонунчиликни ҳурмат қиламиз ҳамда реклама, истеъмолчилар ҳуқуқларига оид барча меъёр, қоидаларга риоя қилишда собитқадаммиз ва ҳеч қандай қоидабузарликка йўл қўймадик, деб ҳисоблаймиз.

«Биз энг арзон нархлардаги товарлар танловини мунтазам асосда ва ҳар кун таклиф этамиз. Бу маҳаллий чакана савдо маданиятидаги мутлақо янгича ёндошув ҳисобланади ҳамда мижозларимиз ҳаётини нафақат осонроқ, балки қулайроқ, унумлироқ қилади. Ушбу ёндошув маҳаллий бозор учун янгилик эканлигини ҳисобга олиб, биз Қўмитада мазкур вазият бўйича саволлар вужудга келганини тушунишимиз мумкин ва ҳамкорликка очиқмиз, ҳам ўз позициямизни ойдинлаштириш, ҳам ижтимоий масъулиятларни зиммамизга олишдан хурсандмиз» — дея таъкидлади «Корзинка» супермаркетлар тармоғи бош директори Руд Педерсен.

098A9667.JPG

Биз Корзинкада мижозларимизни энг арзон нархлардаги сифатли маҳсулотлар билан таъминлашга, аъло даражадаги қиймат таклифини яратишга интиламиз ва келажакда ҳам «Кундалик харидларга энг арзон нархлар» доимий дастури доирасида ушбу йўналишда ишлашда давом этамиз.


Қўшимча маълумот учун:

Матбуот хизмати
Дониёр Расулов
Телефон: +998 78 140 14 14
E-mail: пр@korzinka.uz


Компания ҳақида:

«Корзинка» — Ўзбекистондаги чакана савдо соҳаси етакчиси ҳисобланади. Компания 1996 йилда ташкил этилган бўлиб, айни пайтда мамлакатнинг 12 та ҳудудида 150 та дўконга эга, булар: Корзинка супермаркетлари, Корзинка Маҳалла неигҳборҳоод сторес шаклидаги дўконлар, уй яқинидаги Смарт дўконлари ҳамда Корзинка Бизнес улгуржи савдо дўкони, шунингдек, Корзинка Го онлайн супермаркетлар хизмати ва Корзинка Го маҳсулотларни сақлаш учун иккита дўкон-омборлари


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!

Уганда президентининг ўғли Туркиядан 1 млрд доллар ва энг гўзал қизни талаб қилмоқда

Уганда президентини ўғли, армия қўмондони Муҳузи Кайнеругаба Туркияга нисбатан баҳсли баёнот билан чиқди.

Теҳронда Олий раҳбар вафоти муносабати билан катта мотам маросими бўлиб ўтмоқда

Мотам санаси Эрон ва АҚШ ўртасида икки ҳафталик сулҳ бошланиши билан бир вақтга тўғри келди.

Жавоҳир Синдаров ва ижтимоий тармоқларни портлатган сурат

Бу лавҳа ҳар икки давлат фойдаланувчилари ўртасида қизғин муҳокамаларга сабаб бўлди.

Тадбиркор президентдан 2–3 тонна олтин сўради ва....

У мамлакат олтин захираси 52 тоннадан ошганини эслатиб, бизнесни оёққа турғизиш учун Ўшга 2–3 тонна олтин ажратишни сўради.

АҚШ Ҳусановдан ҳайратда!

АҚШнинг жаҳонга машҳур The New York Times нашри Ўзбекистон миллий терма жамоаси ва “Манчестер Сити” ҳимоячиси Абдуқодир Ҳусанов ҳақида таҳлилий материал эълон қилди.

Абдуқодир Ҳусановнинг муваффақиятлари ортидан Қозоғистон футболи танқид қилинди

Қўшни давлатларда аллақачон жаҳон даражасига чиққан футбол юлдузлари етишиб чиқаётган бир пайтда, Қозоғистон футболи ҳамон Дастан Сатпаевнинг келажакдаги муваффақиятига умид қилиб яшамоқда.

Роналду бўлди, футболни тугат!

Швециялик собиқ футболчи Андерс Лимпар Криштиану Роналдуга карьерасини якунлашни маслаҳат берди.

Италия ЖЧ-2026 иштирокчилари қаторига қўшилиши мумкин

Италия миллий терма жамоаси назарий жиҳатдан 2026 йилги жаҳон чемпионатида иштирок этиши мумкин.

2040 йилда 33 та мамлакат сув танқислигига дуч келади

Вазият, айниқса, Яқин Шарқда қийин. Бу ердаги сув хавфсизлиги даражаси дунёдаги энг паст кўрсаткичлардан бири.

"Челси"га қарши Абдуқодир Ҳусановнинг ўйини қандай баҳоланди? (Фото)

Англия чемпионати 32-турида "Манчестер Сити" "Челси" майдонида 3:0 ҳисобида йирик ғалабани расмийлаштирди.

Эронда бир баққол дўкони ойнасида шундай ёзув илган:

«Бу хаёлий маҳсулот эмас. Агар эҳтиёжинг бўлса, ол — урушдан кейин тўлайсан.»

Эронда 19 ёшли спортчи дорга осиб қатл этилди

19 ёшли Солиҳ Муҳаммадий — Эрон ёшлар терма жамоаси аъзоси ва 2024 йил халқаро мусобақалар совриндори — яна икки йигит билан бирга дорга осиб қатл этилди.

Эрлинг Холанд ўзига янги жамоа танлади

Бу ҳақда Football365 портали журналистлари хабар бермоқда.

Эрон мусулмон давлатларига чақириқ билан чиқди

Эрон Олий Миллий Хавфсизлик Кенгаши котиби Али Ларижоний АҚШ ва Исроил ҳужуми бошланганидан бери ҳеч бир мусулмон давлати Эронга ёрдам бермаганини айтди.

Миллионер! Ҳусанов “Сити”да жами қанча маош олади?

Франциянинг L’Équipe спорт нашри Англия Премьер-лигасидаги энг юқори маош олувчи 5 нафар футболчидан иборат рейтингни эълон қилди.

“Реал” юлдузларни жиловлайдиган мураббий топди

“Реал” раҳбарияти жамоага бош мураббий сифатида Дидье Дешамни таклиф қилишга тайёргарлик кўраётгани хабар қилинган эди.

Бўғозни ёпгандан кўра Эронга бож тўлаган афзал

Ҳормуз бўғозини бутунлай ёпишдан кўра, кемалар учун божлар жорий қилиш мақбул, деди Франциянинг энг йирик нефт компанияси Total бош директори Le Figaro газетасига.

АҚШ қамалига қарамай, Ҳўрмуз бўғози орқали 20 дан ортиқ кема ўтиб кетди

Бу ҳақда The Wall Street Journal нашри ёзмоқда.

АҚШ Эронга ядровий қурол ишлаб чиқаришдан сўзсиз воз кечиш эвазига бошқа имкониятни таклиф қилмоқда

АҚШ вице-президенти Жей Ди Вэнс бу ҳақда Жоржия штати университетида бўлиб ўтган форумда сўзлаган нутқида айтиб ўтди.

Трампдан яна бир танқид

Ватикан эса ўз навбатида Трампнинг Эрон цивилизациясини йўқ қилиш ҳақидаги таҳдидларини қабул қилиб бўлмас деб баҳолади.

Эрон ракеталарини яна ер ости базаларидан чиқармоқда — АҚШ уларни тўлиқ йўқ қила олмади — CNN

Сўнгги АҚШ разведка ҳисоботларига кўра, бир неча ҳафталик жангларга қарамай, Эроннинг ракета қурилмаларининг тахминан ярми ҳали ҳам сақланиб қолган.

Туркиядаги яна бир мактабда отишма содир этилди: қурбонлар бор

Ҳодиса Онкишубат туманидаги мактабда содир бўлган. Оқибатда ҳудудга кўплаб полиция кучлари жалб этилди.

Туризм қўмитасига янги матбуот котиби тайинланди

Шаҳбоз Саидханов Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Оммавий ахборот воситалари учун контент тайёрлаш маркази хулосасига асосан Ўзбекистон Республикаси Туризм қўмитаси раисининг ахборот сиёсати бўйича маслаҳатчиси — ахборот хизмати раҳбари, “Миллий PR-маркази” директори лавозимига тайинланди.

2025 йилда дунё музликларида 408 гигатонна муз эриб кетди

Энг катта музлик йўқотилиши 2023 йилда қайд этилган — 555 гигатон. Аксинча, 1983 йилда муз массасининг рекорд даражадаги ўсиши 115 гигатонни ташкил этди.

Спорт озуқаси капсулалари ичида "жон сақлаган" синтетик наркотиклар фош бўлди

Мазкур гиёҳвандлик воситаларининг қора бозорида чакана нархи 350 минг доллларгача етади!

Тошкентда метро поезди вагони эшиги очиқ ҳолда ҳаракатланди​​​​​​​

Машинист эса эшик ёмилмаса-да, ҳаракатни давом эттирган. Кейинги бекатда поезд тўхтатилган ва йўловчилар туширилиб, ҳаракат таркиби техник кўрик йўлагига олиб кетилган.

35 доллар эвазига божхонадан олиб ўтилаётган сумкадан синтетик наркотиклар топилди!

“Тошкент-Аэро” ИБК тезкор тузилмалари ва Давлат хавфсизлик хизмати ходимлари билан ҳамкорликда аниқланган навбатдаги ҳолатнинг “қаҳрамон”и бир қарашда айбсиз айбдордек туюлади.

ДХХ хорижий рақамлардан бўлаётган шубҳали қўнғироқлардан огоҳлантирди

Улар қўнғироқни интернет орқали юбориб, рақамни аввалдан сохталаштириб қўйганликлари боис, мобил компаниялар тизимида бу қўнғироқни ким ва қаердан амалга оширганини аниқлаш мушкул.

Сирдарё вилояти судяси 3600 доллар пора билан ушланди

Судя тезкор тадбирда ашёвий далил билан қўлга тушган.

Оҳангарон тоғларида йўқолиб қолган 4 ёшли бола тирик топилди

Қидирув-қутқарув ишлари 6,5 соатдан ортиқ давом этган.

Дунёга «даҳшатли даражада» иш ўрни етишмовчилиги хавф солмоқда

Бу ҳақда Reuters хабар берди.

Кремл Венгрия мухолифати раҳбарини табриклашдан бош тортди

Бу ҳақда Россия президенти матбуот котиби Дмитрий Песков маълум қилди.

Ғазо қайта тикланадими ёки у ерда янги, янада йирикроқ ҳарбий амалиётлар бошланадими?

Трампнинг “тинчлик режаси” 1 млрд доллар ҳам йиға олмади.

Қонли хато: Нигерияда бозорга ҳужум сабаб 200 киши ҳалок бўлди

Нигериядаги бозорга ҳужум оқибатида 200 киши ҳалок бўлди.

Акмал Шукуров иши: Қамалган собиқ судьялар гаров эвазига озодликка чиқди

Ўз навбатида, Тошкент шаҳар суди раисининг собиқ ўринбосари Муроджон Мирзажоновга нисбатан қўлланилган қамоқ эҳтиёт чораси узайтирилган.

ДХХ қонундан устун бўлишга уринган инспекторни қўлга олди

Хусусан, у Тошкент шаҳрида яшовчи, 1995 й.т. фуқарога тегишли 7 турдаги, жами 187 дона қадоқда бўлган минерал ўғит маҳсулотларини “Навоий” чегара божхона пости орқали ўтказиб берганлиги эвазига 20 млн сўм талаб қилган.

Тошкент аэропортида чет эллик йўловчи 6,3 кг марихуана билан қўлга олинди

Йўловчининг қўл юки ва багажи кўздан кечирилганда, турли қадоқлар ичига яширилган 12 та полиэтилен ўрам аниқланган.

Бўстонлиқда ноқонуний чиқиндихона юзасидан тезкор текширув ўтказилди

Тошкент вилоятининг Бўстонлиқ тумани “Янги ҳаёт” МФЙ ҳудудида ноқонуний чиқиндихона юзага келгани акс этган видеоматериаллар ижтимоий тармоқларда тарқалди.

Трамп Хитойни Эронга қурол етказса, 50 фоизлик бож билан таҳдид қилди

У бу ҳақда Fox Newsга берган интервьюсида маълум қилди.

Нигерияда бозорга берилган авиаҳужумда камида 200 киши ҳалок бўлди

Бу ҳақда Reuters хабар берди.