Коронавирусни ҳижома билан даволаш мумкинми?

Коронавирусни ҳижома билан даволаш мумкинми?

Қирғизистон Соғлиқни сақлаш вазирлиги фуқароларни CОВИД-19 ва бошқа касалликларни даволашда ҳижомадан фойдаланиш ҳақида огоҳлантирмоқда.

Ҳужжатда Қирғизистон Миллий фанлар академиясининг мухбир аъзоси, қон-томир жарроҳлиги мутахассиси Мамбетакун Намазбековнинг муқобил тиббиёт вакилларини коронавирусни ҳижома билан даволашни ваъда қилгани учун танқид қилган фикрлари келтирилган. “Бу тиббий усул эмас. Ҳозир ҳижома тиббиёт ҳақида ҳеч қандай тасаввурга эга бўлмаган кишилар томонидан амалга оширилади. Мен тиббиётда ушбу усулни қўллайдиган ҳеч кимни кўрмадим», – деди Намазбеков.  

У қон чиқариш муолажасини қўллаш мумкинлигини тан олди, аммо бу муолажани фақат профессионал шифокорлар амалга ошириши мумкинлигини таъкидлади. – Сўнгги пайтларда гарчи бу фақат белгилар мавжуд бўлсагина қўлланиш мумкин бўлса-да, ҳижома кўпинча касаллик белгилари ва назоратсиз қўлланилмоқда. Муолажа фақат шифокорлар назорати остида ўтказилиши керак. Масалан, буйрак артериялари тиқилиб қолса ва босим кўтарилса, ҳижома ёрдам бермайди, чунки бу ҳолда гормонал бузуқлик мавжуд», - дейди жарроҳ.

Аввалроқ ижтимоий тармоқларда ҳижоманинг фойдалари ҳақида постлар журналист Тинчлик Олтимишев ва қўшиқчи Курал Чокоев томонидан эълон қилинган эди. Чокоев томонидан жойлаштирилган видеони 50 мингдан ортиқ киши томоша қилган, баъзи фойдаланувчилар шарҳларда ҳижома қилган одамларнинг контактларини сўрашган.

Ҳижома антик даврдан 19-асрнинг охиригача кенг тарқалган тиббий амалиёт эди. Қадимги шифокорлар суюқликларнинг номутаносиблиги барча касалликларнинг сабаби деб ҳисоблашган. Замонавий тиббиёт ушбу процедуранинг самарадорлигини исботланмаган деб ҳисоблайди. Шифокорлар, шунингдек, қон чиқарилиши натижасида ички аъзолар етишмовчилиги ва инфекцияларнинг юқиши хавфини таъкидлашади.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!