Коронавирусни аниқлашда ОИВ моделидан фойдаланиш керакми?

Коронавирусни аниқлашда ОИВ моделидан фойдаланиш керакми?

“Россияда ОИВ инфекцияси модели бўйича коронавирус учун оммавий синов ўтказиш керак, бу кўпгина вирус аломатларсиз кечаётган беморларнинг иш жойига боришига имкон беради, деди ОИВ инфекциясини ташхислаш ва даволаш бўйича бош штатдан ташқари мутахассис, Россия Халқлар дўстлиги университетининг инсон вируслари тиббиёт ўқув-услубий маркази директори Алексей Мазус.

"Энг муҳим стратегия бу жуда катта кўламга эга бўлган инфекцияни синаш. Биз ўтказаётган тадқиқотларда ПЗР (Полимераза занжири реакцияси) воситаси мавжуд. Ва бу усул ёрдамида ҳалигача дунё диагностика тизими кенг кўламли массага йўналтирилмаган. Биз дунёдаги ҳеч бир мамлакат учун техник жиҳатдан имконсиз бўлган популяция скринингни тезда амалга оширишимиз керак. Аммо бизда бошқа восита бор... Биз фойдаланадиган ИФА (Иммуноферментли анализ) синовлар. Қайд этиш керак, Москва йилига беш миллиондан ошиқ ОИВ тестини ўтказади. Бутун Россия бўйлаб эса бу кўрсаткич 33 миллионни ташкил этади. Шу боис ОИВ инфекцияси моделида тестлар ўтказишимиз самарали усул", деди Мазус “COVID-19. Россия учун халқаро тажриба ва сабоқлар" онлайн-конференциясида.

Унинг таъкидлашича, шундан кейин аллақачон касал бўлган кўплаб одамлар ишга чиқишлари мумкин.

"Бу бизга нима беради? Бу бизга коронавирус билан аллақачон ушрашган, аммо бу ҳақда билмаган ва ишлашда давом этганларни топишга ва ниҳоят, кенг кўламли тестлар натижасида тезроқ ушбу вирусдан қутилишга имконият беради”, деди Мазус.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!