Коронавирусга қарши янги қурилма яратилди

Коронавирусга қарши янги қурилма яратилди

Америкалик олимлар коронавирусни нафақат жисмлар юзаси, балки инсон ҳужайралари ичида ҳам йўқ қилишга қодир қурилма яратди. Бу ҳақда “Scientific Reports” журнали хабар тарқатди.

Янги ихтиро лампа-чироқ шаклида. У ўзидан кўк ёруғлик тўлқинлари чиқаради ва «COVID-19»ни нейтраллаштиради.

Тадқиқотчилар аввалроқ ультрабинафша нурлари коронавирусга қарши курашишда самара беришини қайд этган эди. Аммо бундай нурланишнинг юқори дозалари ДНК бузилишларига олиб келиши мумкин.

Янги тадқиқотда эса олимлар маълум зичликдаги кўк нур тўлқинларидан фойдаланишди ва унинг тегишли диапазонда инсон учун хавфсиз эканлигини аниқлашди.

Тажриба-синов жараёни одам бронхлари ва трахеясидан олинган донор ҳужайралари асосида ясалган уч ўлчовли ҳужайра моделлари устида ўтказилди.

Маълум бўлишича, бундай ёруғликнинг паст дозалари ҳам вирусни йўқ қила олади ва инсон ҳужайраларига салбий таъсир кўрсатмайди.

Олимларнинг фикрича, янги ишланма вакциналар танқислигидан азият чекаётган мамлакатлар ва минтақаларда коронавирус пандемиясига қарши кураш воситаси сифатида қўлланилиши мумкин.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!