Коронавирусга қарши вакцина синовида қатнашиб эмлаш олсак, кейин ниқоб тақмай юриш мумкинми?

Коронавирусга қарши вакцина синовида қатнашиб эмлаш олсак, кейин ниқоб тақмай юриш мумкинми?

Бугун АОКАда Коронавирусга қарши кураш штаби аъзоси Севара Убайдуллаева иштирокида ўтган брифингда муҳим саволларга жавоб қайтарилди:

— Вакцина билан эмланганингиздан сўнг ҳам ниқоб тақиб юриш керак, синовларда қатнашмоқчи бўлганларга ҳам ёки синовлар якунланиб, ижобий натижа чиққанларга ҳам бу талаб сақланиб қолади.

⚠️ Вакцина билан эмланган одам организмида иммун тизим ишлашни бошлайди, бу даврда бошқа касалликлар юқишини олдини олиш мақсадида имкон қадар бошқа инсонлар билан мулоқотда бўлмаслик ва уйда бўлиш талаб этилади. 

Агар иш жараёнида одамлар билан мулоқотда бўлишда давом этилса, бошқа карантин талабларига доим риоя қилиш зарур.

✅ Шунингдек, соғлом турмуш тарзини тутиш, соғлом ва муқобил овқатланиш, кўп суюқлик ичиш ва енгил жисмоний фаоллик олиб боришни ҳам давом эттириш керак. Бу кабилар инсон организмида коронавирусга карши иммунитет ҳосил бўлишига ёрдам беради.
 


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!