Коронавирусдан ўлим сони яна ортиб бормоқда

Коронавирусдан ўлим сони яна ортиб бормоқда

Декабрь ойи бошидан бери CОVID-19 дан ўлим даражаси ўсиб бормоқда. Сўнгги саккиз ҳафта ичида дунёда коронавирус билан касалланган 170 мингдан ортиқ бемор вафот этди. Бу ҳақда Женевадаги брифингда Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти (ЖССТ) раҳбари Тедрос Гебрейесус маълум қилди.

Унинг сўзларига кўра, шу ҳафтада коронавирус билан боғлиқ глобал соғлиқни сақлаш фавқулодда вазиятлар қўмитасининг йиғилиши бўлиб ўтади. Мутахассислар касалликнинг пандемияси ҳали ҳам халқаро аҳамиятга молик фавқулодда вазият эканлигини ҳал қилишлари керак.

«Қўмитанинг тавсияси инобатга олинмаса, мен кўплаб мамлакатлардаги мавжуд вазият ва ўлимлар сонининг кўпайишидан хавотирдаман», деди ЖССТ раҳбари.

Гебрейесуснинг таъкидлашича, ҳозир дунё «уч йил олдин пандемия биринчи марта бошланганидан кўра яхшироқ аҳволда», аммо ҳозиргача «жуда кам одам, айниқса қариялар ва тиббиёт ходимлари эмланган». Шу билан бирга, Гебрейесуснинг қўшимча қилишича, кучайтирувчи эмлашни ўз вақтида олмаганлар, қимматлиги туфайли вирусга қарши дори-дармонларни олиш имконига эга бўлмаган ва керакли даволанишни олмаганлар «жуда кўп».


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!