Коронавирус смартфонлар экранларида ва банкноталарда 4 ҳафтагача сақланиб қолиши исботланди

Коронавирус смартфонлар экранларида ва банкноталарда 4 ҳафтагача сақланиб қолиши исботланди

Австралиялик олимлар банкноталар, ойна, сенсор экранлар, металл даста ва тутқичларда коронавирус бир ойгача қолиши мумкинлигини аниқлашди. Вирус «жуда бардошли» бўлиб, хона ҳароратида смартфон ойнаси ва банкноталар каби силлиқ сиртларда 28 кунгача «яшаши» мумкин.

Смартфонлар, банкоматлар ва бошқа шундай қурилмаларнинг сенсор экранлари етарлича самарали тозаланмайди ва коронавирус тарқалиши манбаига айланиши мумкин. Шунингдек, коронавируснинг қоғоз пулларда узоқ вақт «яшаши» одамлар ва ҳаттоки географик ҳудудлар ўртасида вируснинг фаол тарқалишига имконият яратади.

Тадқиқотга кўра, вирус зангламайдиган пўлатдан ишланган буюмлар, полимер банкноталар, винил ва ойнада 20 даража ҳароратда 28 кунгача фаол бўлиб қолади. Ҳарорат 30 даражагача кўтарилганда бу муддат бир ҳафтага камаяди, 40 даражагача ошганда эса 2 кунни ташкил қилади. Вируснинг қоғоз банкноталарда қолиши ҳам юқоридаги каби. Вирус пахтада хона ҳароратида бир ҳафта, 30 даража иссиқда 3 кун ва 40 даражада бир кунгина “яшар” экан.

Коронавируснинг паст ҳароратда зангламас пўлатда узоқ вақт қолиши вируснинг гўштни қайта ишлаш корхоналари ва музхоналарда кенг тарқалиши сабабини тушунтириши мумкин ва янги ҳамда музлатилган маҳсулотларда сақланиб қолишини исботлайди.
 


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!