Коньки учувчи 79 ёшли пенсионер

Коньки учувчи 79 ёшли пенсионер

Россиянинг Байкал кўли бўйидаги, Хали фермасида 79 ёшли Любовъ Мореходова яшайди.

У ҳаётининг кўп қисмида коньки билан шуғулланади. Болалигида яқин атрофда жамоат транспорти йўқлиги сабаб Люба мактабгача тўрт километр йўл юриши керак эди. Унинг отаси қизига биринчи конькилар ясаб берган.

Любов Николаевна 1945 йилдан бери Байкал музида силжийди. Унда замонавий коньки - рус фигурали учувчиси, Олимпия чемпиони Eвгения Плюшенконинг коньки совғаси мавжуд.

«Мен уларга конькида учганман, лекин ўзимнинг кигиз конькиларимда учиш қулайроқ»,- дейди Любовъ Николаевна.

Шунингдек аёл уй хўжалиги билан шуғулланади, у ўтин чопади, ҳайвонларни боқади, сувни тўғридан-тўғри Байкалдан ташийди. 

«Мен учун Байкал - бу ҳамма нарса- гўзаллик, сув ... Бу бутун Россиянинг, бутун инсониятнинг марвариди - беғубор табиат»,- дея таъкидлайди Любовъ Мореходова.

Жорий йилнинг май ойида Любов Мореходова 80 ёшга тўлади. У ғайратга тўлган, ҳар доим меҳмонларни кутиб олиш ва конькида учиш маҳоратини намойиш этишдан мамнун.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!