Кондиционерли автобуслар келтирилди

Кондиционерли автобуслар келтирилди

“Тошшаҳартрансхизмат” акциядорлик жамияти Конституциямизнинг 26 йиллиги байрами арафасида 30 та  катта сиғимли “MAN” ва 15 та “SAZ  LE  60” русумли йўловчи автобусларини олиб келтирди.

Маълумки, бундан аввал 31 та “SAZ  LE  60” русумли автобуслар қатнови йўлга қўйилганди. Барча қулайликларга эга транспорт аҳоли томонидан илиқ кутиб олинди. Боиси автобуслар замонавий иситиш ва совутиш тизими, ногиронлиги бўлган шахслар учун қулай чиқиш ва тушиш йўлагига ҳамда махсус жой — ўриндиққа эга. Бундан ташқари, “MAN” автобусларида ёнғинга қарши ускуна ҳам жойлаштирилган.

Таъкидлаш жоизки, бундан аввалги автобусларда совутувчи кондиционерлар бўлмаган. Янги автобусларда эса йўловчилар учун барча қулайликлар яратилган. Яқин кунларда яна 10 та “MAN” ва 34 та “SAZ  LE  60” русумли автобуслар олиб келинади. Ушбу транспорт воситалари Самарқанд вилоятида ишлаб чиқарилмоқда.

Manba: azon.uz


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!