Кимларга хавфсизлик камарини тақмасликка рухсат берилади?

Кимларга хавфсизлик камарини тақмасликка рухсат берилади?

Ўзбекистонда баъзи тоифадаги шахсларга автомобиль бошқарувида хавфсизлик камарини тақмасликка рухсат берилади, деб ёзмоқда Адлия вазирлиги телеграм-канали.

Улар: 

автомобилнинг орқа ўриндиғидаги 12 ёшгача бўлган болалар;

транспорт воситасини ўқувчи бошқараётган вақтда автомототранспорт воситасини ёки шаҳар электр транспортини бошқаришни ўргатувчи амалий машғулотлар инструктори;

ҳомиладор аёллар, саломатлиги хавфсизлик камари тақиш имконини бермайдиган бемор йўловчилар;

орқага ҳаракатни амалга ошираётган ҳайдовчилар;

аҳоли пунктларида ҳаракатланишда — йўналишли такси ҳайдовчилари, таксининг орқа ўриндиғидаги йўловчилар;

аҳоли пунктларида ташқи қисмига махсус рангли график чизмалар чизилган транспорт воситалари ҳайдовчилари ва йўловчилари.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!